Туркия

erdughanЭрдўғон намойишларини тезликда тўхтатишни талаб қилди

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатни қамраб олган аксилҳукумат намойишларини тезликда тўхтатишни талаб қилган.

Шимолий Африкага тўрт кунлик сафаридан қайтган жаноб Эрдўғон Истанбул аэропортида тарафдорлари олдида чиқиш қиларкан, намойишлар қонун доирасидан чиқиб, вандализм кўринишини олганини айтган.
Яна ушбу мавзуга оид

Бир ҳафта олдин Истанбулдаги Геза истироҳат боғининг бузилишига қарши бошланган тинч намойишлар, полициянинг зўравонлиги туфайли бутун мамлакат бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарганди.

Хабарларга кўра, жума куни тунда аэропорт олдида Эрдўғон партиясининг ўн мингдан ошиқ тарафдорлари уни олқишлашган.

Турмуш ўртоғи ва вазирлари билан бирга омма олдида кўринган Эрдўғон йиғилганларга қарата “Демократия талабларига тўғри келмайдиган бу намойишлар зудлик билан ниҳоя топиши лозим”,- дея хитоб қилган.

Тарафдорларининг қичқириғи ва қўшиқ садолари остида бош вазирнинг сўзлари вақти-вақти билан эшитилмай қолган.

Эрдўғонни қўллаб-қувватлаётганларнинг бир қанчаси “Таксимни бостиришга олға!”каби шиорларни такрорлашган. Continue reading

Мулоҳаза ва мушоҳада

adolatЖаҳонгир МАМАТОВ׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари

3. Қонунлар устиворлиги

Қонунлар жонсиз қоғозлар. Унга жон берадиган суд тизимидир.

Демократия қонунлар диктатураси. Бу диктатуранинг ижро ҳокимияти суд тизимидир.

Шундай экан, бундай жамиятда ҳукмдорнинг айтганлари ва хоҳиши эмас, балки қонунлар билан ҳаракат қилинади.

Бошқарув Қонун чиқарувчи, Ижро ва Суд ҳокимияти – учлигидан иборат бўлган тузумларда бу кучларнинг бир-бирини назорат қилиш учун механизмлар яратилган. Ўзаро назорат бўлгани учун ҳам яккаҳокимликнинг олди олинади. Демократиянинг муҳим бўғини бўлган бу соҳада жуда кў ёзилган ва биз уларни такрорламоқчи эмасмиз. Мақсадимиз демократиянинг олтин қоидаларини санаган ҳолда унинг камчиликларига ҳам диққат тортишдир.

Суд тизими адолатли бўлган жойда халқнинг бошқарувга ҳурмати баланд бўлади. Демократик Ғарбда суд тизими деярли мустақил. Ҳукумат суд ишига аралаша олмайди. Лекин бир умрга ёки маълум муддатга сайланган судяларнинг шахсий қарашлари  баъзан суд ишига аралашиб кетади. Бунинг олдини олиш учун халқдан вакиллик этадиган жюрилар иштирокида суд жараён этади. Continue reading