“Туронзамин почтаси”дан

turkiyaТуркияда нима бўлмоқда?
(Туркиядаги намойишчиларининг АҚШ матбуотида эълон қилиш учун юборган баёноти)

Милёнларча Турк ватандоши, Истанбул Гези Паркида тинч намойишлар қилганларга қарши шиддат қўлланган полицияннинг ҳаракатларини кўриб қийин aҳволда қолди.

Ражаб Тайиб Эрдўған 10 йиллик Бош вазирлиги давомида бизнинг инсоний ҳақ ҳуқуқларимизни чеклаб келганига гувоҳ бўлдик.

Кўплаб газетачи, санъаткор ва махсус танлаб олинган етакчилар қамоқларга ташланди, сўз эркинлиги, хотин-қизларнинг ҳуқуқларидан тортиб, ҳатто спиртли ичимликлар сотилишга қадар чекламаларга борилди.

Бош вазир фуқароларнинг хавотирларини диққатга олмади.

Турк матбуоти бу вазият қаршида сукут сақламоқни афзал билди.

Буларни мамлакат бўйлаб жасурона протест қилган халқ Ота Туркнинг меъросини муҳофаза қилмоқдан ғурур туймоқда.

Биз талончи ва маргинал груҳлар эмасмиз. Бизлар студентлар, муаллимлар, ишчилар, ота-оналармиз!

Биз бир қанча турли этник, диний ва мафкуравий соҳаларни тамсил этмоқдамиз.

Туркиянинг келажаги ҳақида хавотирга тушганимиз учун ҳам бирлик-бирдамлик доирасида қолмоқни истаймиз.

Полиция шиддатининг тўхталишини талаб қиламиз!

Тарафсиз ва эркин матбуот истаймиз!

Диктатга асосланган автократик режим эмас, диалогга очиқ бир тузум талаб қиламиз!

Туркия намойишчилари.
(“Миллият” газетаси  орқали юборилган).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.