Разолат

qamoqРоссияда 13 яшар ўгай қизини зўрлаган ўзбекистонлик қамалди

Россиянинг Красноярск ўлкасида суд 13 яшар ўгай қизини зўрлаган ўзбекистонликни 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Маҳкама чоғида айбланувчи жиноят содир этганига иқрор бўлгани айтилмоқда.

Красноярск ўлка прокуратураси маълумотига таяниб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, вояга етмаган ўгай қизини зўрлаган эркак жазо муддатини қаттиқ тартибли меҳнат колониясида ўтайди.

Агентлик хабарига кўра, исми ошкор қилинмаган ўзбекистонлик эркак қарийб етти йил давомида красноярсклик аёл билан қонуний рўйхатдан ўтиб, бирга яшаб келган.

Эр-хотин қарамоғида уч нафар ёш бола бўлган. Уларнинг каттаси 13 яшар қизча бўлган.

2011 йил кузида хотин ҳомиладорлиги бўйича шифокорга кўриниш учун кетганда ўгай ота вояга етмаган қизчани зўрлаган. Оқибатда қизча ҳомиладор бўлиб, бола туққан. Continue reading

Бугуннинг гаплари

adabiyotМаънавият, маърифат, зеҳниятимиз муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини излаб топишга ёрдам берадиган таҳлилий, мулоҳазага ундовчи мақола ҳамда асарлар ёзинг

Zamondosh вебсаҳифасига турли мавзуларда кўплаб мақола, хабарлар, асарлар келаётгани таҳририятимиз аъзоларини ғоят қувонтирмоқда. Лекин… Лекин, жуда кўпчилик мактублар турли гуруҳлардаги келишмовчиликлар, ўзаро жанжаллар, хусусий ғаразларни ҳам ифода этаётгани ташвишланарли.

Мана, неча йилларки ўзбек ҳукумати олиб бораётган сиёсат ўзини оқламаётгани ва демократик ислоҳотлар ўтказилиши ҳақида такрор ва такрор айтилавериб, лаёқатсиз системага қарши ҳаттоки ҳақоратлар ёғдирилавериб, дейилмаган гап қолмади. Агар бу каби дашном, аччиқ-чучук сўзларга илон тушунганда эди, пўст ташлаб юборар эди.

Лекин Каримов ҳукумати бу каби маломатларга митирғаси миқ этмаяпти ҳам, этмаслиги ҳам аниқ бўлиб қолди. Ҳозирги ҳукумат билан келиша олмаймиз, дейдиганларнинг ҳам ўзаро даҳанаки жанглари-ю, асосли ёҳуд асоссиз танқидларга беписандлиги, йиллар давомида ўзаро муроса қила олишмагани, бундан буён ҳам бир муштга айлана олмасликлари аччиқ ҳақиқатга айланди. Continue reading