Бугуннинг мавзуси

bmtvakiliХавотир

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиби Иван Шимонович Тошкентга икки кунлик сафарини якунлади. Тошкентга кўп йиллардан бери бу каби юқори даражали инсон ҳақлари фаоли киритилмаган. Кўплар охирги бундай сафарни эслашганда, 10 йил аввал БМТнинг махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистонга қилган икки ҳафталик сафарини ва “қийноқлар мунтазам қўлланилади” деган баёнотини эслайдилар. Хўш, ҳозирги вазият фарқлими? Нью Йоркка қайтган жаноб Шимоновичга биз ана шу савол билан мурожаат қилдик.
Яна ушбу мавзуга оид

БМТ: ‘Ўзбекистонда қийноқ ва таъқиб, аммо ўзгаришга умид бор’

Иван Шимонович: Қонунчиликда ва баъзи сиёсий дастурларда бироз ўзгаришлар юз берди, лекин қийноқлар муаммо бўлиб қолмоқда ва анча кенг тарқалган кўринади. Бу масалани Ўзбекистон ташқи ишлар, ички ишлар ва адлия вазирлари билан кўтардик ва мустақил кузатув идорасини тузиш кераклигига урғу бердик. Бу идора вакиллари қамоқхоналар, милиция хибсхоналари ва ўз ихтиёрига қарши одамлар ушлаб туриладиган руҳий шифохоналарга бемалол кира олишлари учун йўл очиб берилиши керак бўлади. Continue reading