Мулоҳаза

jm_bermuda_uchburchagi_2013-may-38Билвосита қурбонлар

Агар кулгидан умр узоқ бўлганда қизиқчилар энг кўп яшаган бўлардилар. Шундай дейману ёдимга раҳматли Ҳожибой Тожибоев келади. У гапираётганда деярли кулмасди, юзида қандайдир тажанглик аломатларига ўхшаш бир ҳолат бўларди.

Юз қалбнинг зоҳири. Соддалаштирадиган бўлсак, юз қалбнинг ботинида бўлган ҳолатни зоҳирга уради. Демак, Ҳожибой Тожибоевнинг қалбида доим қандайдир азоб, қандайдир дард бўлган. Шунинг учун ҳам у яйраб кула олмаган.

Бу дард нималигини топгандайман. Бу қалбдагини очиқ айтолмаслик дарди. У режим томонидан чизиб қўйилган “қизил чизиқни” кесиб ўтадиган гап айтиб қўймаслик учун бир томондан ўзини тийса, иккинчи томондан қалбини тирнаётган гапларни айтолмаётганидан қийналган.

Кимдир “Ҳожибой Тожибоевни ўлдиришди” деганди. Ҳа, уни диктатура ўлдирди. Чунки қалбида борини айтишга қўйишмади.

Тасаввур қилинг, сиз футболчисиз ва сизга гол уриш таъқиқланган. Бунга ҳам амаллаб чидадингиз. Кейин тўп тепишни ҳам таъқиқлашди. Формани киясиз, қарсаклар оғушида майдонга тушасиз, аммо тўпдан қочасиз. Юрагидагини айтолмаган Ҳожибой Тожибоев худди ана шу аҳлвога тушган.

Ана энди диктатуранинг билвосита қурбонлари сонини ҳисоблашга киришсангиз бўлади. Чунки бевосита қурбонларни ҳисоблаймизу билвосита қурбонлар назардан четда.

Жаҳонгир Маматов.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM. Bookmark the permalink.