Сатира

ПУЛНОРА

Куни кеча Швейцариянинг «Schweiz -2» телеканалида “Инсон ва қонун” эшиттиришини навбатдаги сони эфирга узатилди. Эшиттиришни хар доимгидек таниқли собиқ прокурор Дель Понти хоним олиб борди.

Хурматли томошабинлар, -эшиттиришни бошлади бошловчи,- ўтган йил август ойида Швейцария банкларининг бирида икки ўзбек йигити хибсга олинганидан бери кеча мамлакатимизда яна бир жиноят содир этилди. Женевада Ўзбекистон деган давлатнинг БМТ даги вакилхонасининг ер ости гаражида фуқаро Гулнора Каримовага тегишли бўлган автомашина номаьлум безорилар томонидан шикастланган ва машинага жиддий талофат етказилиб, ойналари синдирилган. Бугунги эшиттиришимиз ушбу воқеа тафсилотларига бағишланган. Эшиттиришимиз давомида томошабинлар фалончи телефонлар орқали ўз саволларини бериб, фикрларини билдиришлари мумкин. Аввал воқеани баьзи тафсилотларини айтиб ўтсак. Биздаги маьлумотларга кўра, Гулнора Каримова Ўзбекистон деган давлатнинг Женевадаги БМТ вакили ҳисобланади. Бошқа маьлумотларга қараганда, ушбу аёл вакилхонада ҳеч қачон кўринмаган, ўтган йилнинг ёзидан бери умуман Швейцарияда бўлмаган. Шикаст етказилган автомашина фуқаронинг шахсий мулки бўлиб, негадур БМТ гаражида сақланар экан ва сақланишга пулни Ўзбекистон Ташқи ишлар Вазирлиги тўлар экан. Биз баьзи масалалаларга аниқлик кирғизиш учун вакилхона табелчисини сухбатга тортамиз. Диққат, у эфирда:

Бошловчи: – Ўзингизни таништиринг, кимсиз, нима билан шуғулланасиз?

Табелчи аёл: – Менинг исмим Гулсумой, Ўзбекистонни Женевадаги элчихонасида хўжалик ишларини олиб бораман. Фаррош, ошпаз, завхоз хамда табелчиман.

Бошловчи: – Элчихонада ишлайсизми ёки Ўзбекистонни БМТ вакилхонасидами?

Гулсумой: – Элчихонада хам, БМТ вакилхонасида хам, Фонд Форум вакилхонасида хам. Аслида улар хаммаси бир ташкилот, фақат номи бошқа-бошқа.

Бошловчи: – Гулнора Каримова ишга чиқмаслиги ростми?

Гулсумой: – Мен Гулнора Каримовани билмайман, танимайман ва кўрмаганман. Билишимга қарагада, уни кабинетлари кўп. Тошкентда, Москвада, Дубайда ва бошқа ерлардаги кабинетларидан бемалол ишни бошқараверади. Гарвардда ўқиганда. Гибралтарда хам кабинети бор.

Бошловчи: – Нега унинг хусусий машинаси БМТ гаражида Ўзбекистон ҳисобидан сақланади? Машинанинг маркаси қанақа?

Гулсумой: – Мен Гулнорани хам, уни машинасини хам билмайман ва кўрмаганман. Билишимча, машина маркаси “Reinge Rover” , машинани 2011-йили Гулнора-хоним Швейцарияда сотиб олган уйини ховли тўйида унга совға қилишган. Қолган масалани БМТнинг Нью-Йоркдаги вакилимиздан сўранг.

Бошловчи: – Нега Ўзбекистон сайловчилари бу холатлардан ғазабланмайдилар?

Гулсумой: – Бу саволлни Марказий сайлов комиссияси раиси Бўритошдан сўранг.

Бошловчи: – Демак, биз баьзи масалаларни аниқлаш учун хозир Нью-Йорк билан боғланамиз. Диққат, эфирда Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили Дилёр Хакимов. Ассалому-алайкум! Ишлар билан чарчамаябсизми?

Дилёр Хакимов: – Ваалайкум ассалом. Хозиргина БМТ раисига ишонч ёрлиқларини топшириб келдим. Ош қилаябман.

Бошловчи: – Нима деб ёзилган ўша ишонч қоғозларида?

Дилёр Хакимов: – Ишонч қоғозларини ўқиганим йўқ. Чунки билсангиз керак, каттамиз ўзидан бошқа ҳеч кимга ишонмайди. Қоғозда қолиб кетади, деб бир нималарни ёзгандурда.

Бошловчи : – Нега элчи жанобларини ўзлари ош қилабдилар? Ошпазлар йўқми?

Дилёр Хакимов: – Бу ерда ош қилишдан бошқа қиладиган ишни ўзи йўқ. Буни устига Тошкентдан ҳақиқий “авангард” гуручини зўрини олиб келганман.

Бошловчи: – Гулнора Каримованинг Женевадаги шикастланган автомашинаси ҳақида фикралингизни билдирсангиз.

Дилёр Хакимов : – Мен Гулнора Крамовани билмайман, кўрмаганман ва танимайман.

Билишимча, унинг Женевадаги уйи дугонаси Гаянэ Авакяннинг арман амакисининг номига расмийлаштирилган. Уйни Игор Воронцов деган Гулнорани курсдоши қўриқлайди. Машинасини БМТ гаражидаги жойимиз бўш турмасин, деб ушлаб туришади. Бу масалани Воронцовдан сўранг, хаммасини билади.

Бошловчи: – Демак, хурматли телетомошабинлар, биз яна Женевага қайтамиз. Эфирда Гулнора Каримованинг уйини қўриқчиси Игор Воронцов.

Воронцов : – Мен Гулнора Каримовани билмайман, кўрмаганман ва танимайман. Билишимча уни машинаси БМТ гаражида шикастланган. Эссиэ, зўр машина эди. 120 “штук” туради. Тафсилотларини эса полициядан сўраганингиз маьқул.

Бошловчи: – Хурматли телетомошабинлар, биз Женеванинг Колонья райони ички ишлар бўлими бошлиғи билан боғландик. Ўртоқ начальник! Ҳақиқатда Гулнора Каримованинг машинаси шикастланганми?

Милиса бошлиғи: – Бизга Гулнора Каримовадан расмий ариза тушгани йуқ. Агар ариза тушса, биз суриштирув ишларини бошлаб юборамиз. Лекин бунинг учун аризачи Швейцарияга келиб, шахсан ариза топшириши керак. Айтмоқчиманки, бизни ҳам унга бир қанча саволларимиз йиғилиб қолган.

Бошловчи: – Хурматли телетомошабинлар. Бизлардаги маьлумотга қараганда Гулнора Каримова хозирги кунда Бирлашган Араб Амирлигида “Гулисан-2” қўшиғига суратга олинаётган клипда Юлдуз Усмонова билан бирга оёқ яланг суратга тушаябди. Демак биз Гулнора Каримовани Швейцарияга келишини кутиб қоламиз. Шунинг билан “Инсон ва қонун” эшиттиришини навбатдаги сонига якун ясаймиз. Гулнора Каримова билан кўришгунча хайр.

Эшиттириш тафсилотларини М.Мансур етказди. 2013-йил 2-апрел. Женева.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.