Сиз ҳақми, Би-би-сими?
САВОЛ׃ Андижон вилоятида раҳбар бўлган Аҳмаджон Усмонов Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди. Сиз 2012 йилда ва яқинда ҳам бу одамни Каримовнинг яқини деб ёзгансиз, ваҳоланки Би-би-си бу ҳақда шундай деб ёзди׃
“55 ёшли Усмонов Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг яқин одами сифатида кўрилади.
Жаноб Мирзиёев Жиззахга ҳокимлик қилган 1990-йиллар охирларида Аҳмаджон Усмонов Жиззах вилоят ички ишлар идораси, кейинчалик эса Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган”. Шунга нима дейсиз? (Шарофиддин Умаров, АҚШ).
ЖАВОБ׃ Шавкат Мирзиёев Жиззахда 1996 йилнинг сентябридан 2001 йилнинг сентябригача ҳоким бўлган. Кейин Самарқандга ўтказилган.
Аҳмаджон Усмонов Мирзиёев Жиззахга боргунча у ерда ишлаган. Мирзиёев Жиззахда ишлаган йиллари эса у Сирдарёда ИИБ бошлиғининг ўринбосари эди. Сирдарёдан Ички ишлар вазирлигига бошқарма бошлиғи бўлиб келди.
Хуллас, Аҳмаджон Усмонов Жиззахда Мирзиёев билан бирга ишламаган. Агар юқоридаги гапларни айтган ва ёзган бўлса, Би-би-си хато қилган.
Усмонов Мирзиёевнинг эмас, Каримовнинг одами. Ислом Каримов ўзининг ва Ўзбекистоннинг келажагини кимга ишонганини яқин йилларда, насиб этса, биргаликда кўрамиз. Шу нарса аниқки, бу Азимов ёки Гулнора ҳам эмас.
Сиз Каримовнинг иш услубини кузатсангиз бунга амин бўласиз. У Мирзиёевни Мирзо Улуғбек туманидан Жиззахга, у ердан Самарқандга юбориб, кейин Бош вазирликка олиб келди.
Усмоновни эса Наманган, Андижондан “айлантириб”, Тошкент вилоятига келтирди. Азимов ўтирган жойида ўтирибди. У Каримовга маҳаллийчилик балансини сақлаш учунгина кераклиги аллақачонлардир аниқ бўлганди. Лекин борса-келмасга жўнатилиши ҳам яқинлашмоқда. Гулнора ҳам ашуласини айтиб юрибди. Улар Kаримовнинг рўйхатига кирганларида аллақачон бир-икки вилоятни “айланиб чиққан” бўлардилар.
ЖМ.
jahonnoma.com
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM |