“Туронзамин” почтасидан

Бутун дунё ўзбекларига мурожат қиламан!

Кўпчиликка маълум бўлганидек, 12 март соат 13-40 да akipress.org дан Ўш шаҳар депутатлари Кенгашининг 8 ўзбек депутатининг Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентларига, Қирғизистон фуқаролари ҳамда Ўшда яшовчилар қаторида ёзган мурожаатлари баён қилинган эди.
Баёнотда “Ўш мэрияси ва шахсан Мелис Мирзакматов тарафидан миллатлар тўқнашувини олдини олиш ва тўхтатиш бўйича катта ишлар қилинганлигига қарамай, бир тўп шовинист ўзбек лидерлар тарафидан шахсий манфаатлари йўлида тинчликни бузишга эришди. Лекин охирги йилларда Ўш мэрияси ва шаҳар Кенгаши тарафидан тинчликни ўрнатишга ва бошқа барча миллатлар ҳам ўзларини эркин тутишларига эришилди.
Аммо ўзининг ғараз ўйларини беркитиб ёзган аризаси билан тинчликни ўрнатиш ишларига зарар етказиши мумкин (менинг икки Президентларга Мелис Мирзакматовни устидан тергов олиб борилишини сўраб ёзган аризам назарда тутилган)”, деб ёзишган ва бир неча жойда менинг исмим ёзилган. Алам қилар жойи, бу қовоқбош депутатлар, “Биз, ўзбек миллати вакиллари Р. Гапиров билан бир неча маротаба суҳбатлашдик. Аммо у ҳамон ўз мақсадидан қайтгани йўқ. Унинг бошқа миллатларга нисбатан бўлган нафрати бизнинг фаолиятимизга халақит бермоқда”, деб ёзишган. Ушбу баёнотга М.Мирзакматовга қарашли “Улуттар Биримдиги” партиясидан қўл қўйганлар:

– Ходжаев Рашитхон (0 552 112 108) Ўш шаҳар ўзбек миллий марказининг президенти (уни Мелис акаси сайлаган) қўл қўйган. Мен у билан атиги бир маротаба рўпарама – рўпара ўтирганман. Яъни 2012 йилнинг бошларида Ўш область губернатори биносида ИИМ нинг жануб бўйича ўринбосари Курсан Асанов бошчилигида ўтказилган йиғинда, “Икки миллатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш” ва “Милиция билан халқни яқинлаштириш” масалалари муҳокама қилинганда, бу эшшак депутат рўпарамда ўтирган. Ўшанда мен катта хона тўла одам, Бишкекдан ҳам келишган радио ва телевидение мухбирлари гувоҳлигида, ИИМнинг жануб бўйича олдинги ўринбосари Расулберди Раимбердиевга қараб, “Мен сени июнь уруши олдидан огоҳлантирган эдим, сен эса чора кўрмай, аксинча, менга дўқ ургансан. Менга қара, энди нима дейсан, мен айтган ишлар бўлдими? Бу уруш икки миллат уруши эмас, бу ўзбекларга қарши сенларнинг урушинг”, деган эдим. Ўшанда Рашитхон рўпарамда миқ этмай, кўзини мўлтиратиб ўтирган эди. У билан бошқа учрашган ёки суҳбатлашган эмасман.
– Иминов Омонилло (0 555 811 818), бу илмсиз эшшак шаҳар Кенгашининг вице-спикери. У билан суҳбатлашиш у ёқда турсин, уни яқинроқдан ҳам кўрмаганман. Уни бозорком, охирги йиллари Мелисни югурдагилигини эшитиб ва кўриб турибман. У тўғрисида кўп нарсаларни эшитганман, лекин текшириб чиққани вақтим йўқ, чунки ундан кўра муҳим ишларим кўп. Аммо тез орада, Худо хоҳласа, вақти келади, унинг ҳаром ишларини юзага чиқариб қўямиз. Қадим замонларда Омониллога ўхшаган одамларни подшоҳлар қозиққа ўтирғизишган. Аслида, қонхўр подшоҳ ҳам, уни қўллаган одам ҳам қозиққа лойиқ. Биз уни қозиққа ўтирғизмасак ҳам, унинг авлод-аждодини лаънатлаб турибмиз. Шундай экан, келиб-келиб мен шу аблаҳ билан суҳбатлашаманми?
– Тўхтаматов Бахтиёр (0 558 000 105), артист. У “Бобур” номидаги театрда, Бобур номини булғаб юрганларнинг бири. Ундайларга барибир, ким пул тўласа, ўшанинг олдида ўйнайверади. Ундайларда инсоний ғурур, эркаклик қатъият, ор-номус деган нарсалар бўлмайди. Унинг депутат бўлиб қолганига ҳайронман. Мен шундай одам билан суҳбатлашаманми?
– Ишматов Ҳожинаби (0 555 632 310), бу одамни, умуман, танимайман. Бу ёлғончи қачон мен билан суҳбатлашди экан? Унинг ўзидан сўраб кўринглар!

Мана шу 4 одам, М. Мирзакматовнинг “Улуттар Биримдиги” партиясидан шаҳар Кенгашига депутат бўлганлар. Аммо улар “ака”ларининг кўп ҳаром ишларидан ҳабардорлар, лекин дамини чиқаргани қўрқишади, уларнинг жонлари жуда ҳам ширин, ўлимдан қўрқишиб, дунёга устун бўламан, деб юрганлардан. Буниси ҳам майли-ку, нега энди бу аблаҳлар менга туҳмат қилишади? Яна судланганларим ҳақида ҳам ёзишибди. Буни тан оламан, судланганимдан ҳеч қачон уялган эмасман. Чунки оддий халқни ҳуқуқини ҳимоя қилиб, ҳаттоки район прокурорини ўз хонасида уриб, столи тагига тиқиб ташлаганман. Қолган 10 дан ошиқ судланганларим ҳам, ёрдамга муҳтож оддий одамларни ҳимояси учун бўлган. Буни, ҳаттоки дунёнинг бошқа бурчидаги одамлар ҳам билиб бўлишган-ку, нега энди бу саводсиз депутатлар билишмапти?
Йўқ, улар билишган, аммо Мелис акаларини сўзини икки қилишолмай, унинг ғазабидан қўрқишиб, Мелис билан биргаликда менга қарши икки президент номига мурожаатнома тайёрлашибди. Қуллик ҳисси ҳам шунчалар бўладими? Ахир, Президент А.Ш.Атамбаев мени ҳақиқат учун ўлимдан ҳам қайтмаслигимни 2009 йилдан бери яхши билади-ку! Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов бўлса, хар кимнинг сўзига ишонавермайдиган инсон. Агар зарур, деб билса, у дарров текширтиради. Бу иш, у учун ерга тупуришдек осон.

Юқоридаги 4 ҳаромхўр депутатлар, ўзларига қўшиб яна 4 депутатни алдашиб адаштиришибди. Улар ҳақида сўз юритадиган бўлсак;
– Етмишев Ибрагим (0 555 127 253), бу одамни исмидан таниёлмадим. Балким кўрсам танирман.
– Раимжанов Тохтасин (0 559 580 707), бу одамни ҳам исмидан таниёлмадим.
– Адашбаев Мурат (0 555 500 095), бу одамни ҳам исмидан таниёлмадим.

Бу 3 депутат “СДПК” партиясидан бўлиб, бошлиқларидан маслаҳатсиз, менга нисбатан бўлган тухматга ўқиб тушунмай қўл қўйишиб, катта хато қилишибди ва партиялари номига доғ туширишди. Энди, бу ишни, партиядошлари ўртасида ўзаро ҳал қилишади.
– Ҳакимов Акрамжон (0 557 020 004), “Республика” партиясидан депутат.

Бу тўрт депутатга, “Тинчликни мустаҳкамлаш учун президентларга мурожат қилаяпмиз”, деб, Мелиснинг 4 югурдаги шунчалар шошилтиришибдики, ҳатто улар мурожаатномани ўқимасдан қўл қўйишиб, нусхасини ҳам олишмабди.

Шу куни соат 16-00 чамасида мурожаатнома ҳақида хабар топдим. Уни олиб, эртаси 13 март соат 8-00 чамасида депутатлар мурожаатномасига ўзимнинг қарши фикримни ёзиб, интернет орқали ва нусхаларини одамлар орасида тарқатдим.
Бундан хабар топган кейинги 4 депутатлар ҳам, соат 18-26 да хатоларини тўғрилашиб бошқадан мурожаатнома тарқатишибди. Уларнинг бу мурожатномасида мен ҳақимда ёзилмаган.

Бу ишлардан хулоса шуки;
Мен Президентларга М.Мирзакматов ҳақида 14.02.2013 йили ҳақиқатни ёзганман ва ёзганларимни далиллаб беришимни таъкидлаганман. Энди мэр М.Мирзакматов бўлса, ўзини қўйгани жой тополмай, юқорида ўзини ўзбекман, деган 4 депутатнинг қўли билан мендан ўч олишни режалаштирибди. Улар – Ходжаев Рашитхон, Иминов Омонилло, Тўхтаматов Бахтиёр ва Ишматов Хожинаби латтабош депутатлар бўлса, кейинги 4 депутатни алдаб, адаштиришиб, ўзларининг туҳмат мурожаатномаларига қўл қўйдиришиб, ифлос ишларига аралаштиришибди.

Бутун дунё ўзбекларига мурожат қиламан!
Мен депутатлар – Етмишев Ибрагим, Раимжанов Тохтасин, Адашбаев Мурат ва Хакимов Акрамжонларни тўғри тушундим ва уларни кечирдим. Кейинги мурожаатномалари учун эса уларга миннатдорчилик билдираман.

Аммо Мелиснинг пайтавалари бўлган – Ходжаев Рашитхон, Иминов Омонилло, Тўхтаматов Бахтиёр ва Ишматов +ожинаби каби депутатларни менга нисбатан бўлган туҳматлари учун лаънатлайман, улар Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлишсин. Оллоҳу Акбар.

Кимки ҳақиқат тарафдори бўлса, сиз ҳам Ходжаев Рашитхон, Иминов Омонилло, Тўхтаматов Бахтиёр ва Ишматов Ҳожинабига лаънат тошини отинг!

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази “Адолатлик ва ҳақиқат”
Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056 бошлиқ Гапиров Равшан Бердишевич
ravshanosh@mail.ru http://www.gapirov.ucoz.com 24.03.2013 йил.

%d bloggers like this: