Ишоратлар

ahmad_usmonovПрезидентликка икки қадам

Илгари Андижон вилояти ҳокими бўлган генерал Аҳмаджон Усмонов  бугун Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланди.

Биз бу одамнинг Ўзбекистон келажагида рол олишини ўтган йили ёзган эдик.

Диққат: Кадр орқасидаги кадр

Ўзбекистон сиёсий майдонида генерал Аҳмаджон Усмонов яқин келажакда катта рол ўйнаши мумкин.

Асли самарқандлик бўлган Аҳмаджон Усмоновнинг Ислом Каримовга ота томондан қариндошлиги бор.

Унинг Қўшработдан Тошкентгача босиб ўтган яшин тезлигидаги йўли Ички ишлар вазирлиги соҳаси билан боғлиқ. У Вазир ўринбосарлигидан Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Кейин Ислом Каримов уни “нотинч” Андижонга ҳоким этиб тайинлади. У Андижонни тинчитди. Энди уни каттароқ вазифа кутмоқда. Оқсарой манбаларига кўра “Ёш ва қудратли ҳокимнинг истиқболи порлоқ”.

Бугунгача ҳам Ўзбекистоннинг халқаро шов-шувларга боис бўлган жуда катта масалаларидан четда турмаган бу кадр сиёсатнинг кадри орқасида қолаётгани, матбуотнинг ва сиёсий шарҳловчиларнинг диққатига тушмагани жуда қизиқ.

Балки Ўзбекистоннинг келажаги ҳеч кимни қизиқтирмай қўйгандир?

ЖМ.

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Ishoratlar. Bookmark the permalink.