Қутлов

bashoratСаодатли йиллар насиб этсин!

Азиз ва қадрли Башоратхон опажон!

Ҳеч шубҳа йўқки кўнгли баҳор каби беғубор Сиздайин инсонлар шу фаслда туғилсалар ажаб эмас!

Замондош таҳририяти ва унинг минглаб ўқувчилари ва мухлислари номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлаймиз!

Сизга соғлик-саломатлик, Ватан учун қилаётган фидокорона, юрак амри ила амалга ошираётган ишларингизга ва ижодингизга ривож тилаймиз!

Ҳамиша элу юртимизнинг бахтига омон бўлинг ва фарзандларингиз камолини кўриб, жуда кўп йиллар умргузаронлик қилиб юринг!

Қандай эзгу орзу ниятларингиз бўлса барчасининг рўёбини кўринг! Келгуси туғилган кун байрамиларингизни Ватанда дўсту биродарлар даврасида, шоду хуррамлик билан кутиб олиш насиб айласин!

Сизга дунёдаги барча яхшиликлар ёр бўлсин!(Zamondosh).

“Туронзамин”дан: Биз ҳам “Замондош” жамоасининг қутловига қўшилиб, Башорат Эшовани таваллуд кунлари билан самимий қутлаймиз. Ўзбекнинг жасоратли қизига узоқ умр, сиҳат саломатлик, фарзандларининг бахти-саодатини кўриш, эркин ватанга қайтиб муборак йилларни ўша ерда ўтказиш насиб этсин.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.