Сатира

“Ҳар саволга бер жавоб!”

Душанбе куни соат 12-00да Форумлар саройида “Ўзбекистоннинг бўлажак Президенти ким?” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Унда бўлажак сайловларда қатнашувчи даьвогарлар Рустам Азимов, Гулнора Каримова, Акмал Сайидов, Юлдуз Усмоновалар ўзларини сайловолди дастурларини эьлон қиладилар.

Давра суҳбатида таниқли мухолифат аьзолари, Чехиядан ака-ука Бобожоновлар, АҚШдан ака-ука Чориевлар, Қирғизистондан опа-сингил Ҳидоятовалар, Қозоқистондан ака-ука Ботир Норбой ва Шавкат Мухаммад, Швециядан Юсуф Расул ўзининг акаси Тўлқин Қораев билан, Ирландиядан ака-ука Абдужалил ва Толиб Ёқуб Бойматовлар иштирок этадилар.

Кириш бепул. Томошабинларни шахсини тасдиқловчи хужжати(фуқаро паспорти ёки никоҳ ЗАГС қоғози) бўлиши шарт. Тадбир ўтказиладиган катта зал “Бирлик”, “Бирдамлик”, “Эрк”, Эркэмас”, “Исломий Ўзбекистон”, “Исломсиз Ўзбекистон”, “Камолот” каби партия ва харакат аьзолари учун махсус секторларга бўлинган.

Хамма ўзига тегишли секторга ўтириши шарт. Давра суҳбатни Ўзбекистон ҳалқ артистлари Абдулла Орипов ва Обид Асомовлар олиб борадилар.

Давра сухбати тугагач йиғилганлар мҳх киностудиясида суратга олинаётган “Хар саволга бер жавоб!” фильмида суратга тушиш имкониятига эга бўладилар.

Даьвогарларга саволларни олдиндан Тошкент шахар хокими қабулхонасига(Моворуннахр кўчаси 2) ёки янгидунё. сом хамда янгидунё. пом сайтларига жўнатишингиз мумкин.

Изоҳ. Чет элдан ташриф буюрадиган мухолифат аьзоларини тантанали кутиб олиш маросими Тошкент аэропорти Депутатлар залида якшанбе куни соат 18-00да бўлиб ўтади. Рейс XY-168 Нью-йорк-Прага-Тошкент.

Тошкент шахар Хокими Равшан Усмонов.

Котиби М.Мансур.

2013 йил, эртага 1-апрел.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.