Бугуннинг латифаси

aldarkusa2Янги ҳукумат

-Алдаркўса кореялик корейсни замминистр этиб тайинлабди. У нима каромат кўрсатар экан?-деб сўради биr мухолифатчи иккинчисидан.

-У электрон  ҳукумат тизимини яратиб бераркан?

-Бу нима дегани?

-Бутун ҳукумат компютерлашади. Вазиру вузаро компютерга боғлаб қўйилади. Ҳаммаси битта “мишка” билан бошқарилади.

Continue reading

Турк тили тарихидан

ХIII-ХIX АСРЛАРДА ЯРАТИЛГАН НОЁБ АСАРЛАР

Мирза Меҳдихоннинг “Санглоҳ”, Хоксорнинг “Мунтахаб–ал-луғат”, Сулаймон Бухорийнинг “Луғати чиғатойи ва Турки Усмоний” асарлари XVIII-XIX асрларда яратилгандир.
Мирза Меҳдихон Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг саройида хизмат қилган. У “Санглоҳ” номи билан машҳур бўлган луғатини ХVIII асрнинг ўрталарида (1760 йилда) яратган. Эски ўзбек тилидаги 8000 сўзни ўз ичига олган бу асар икки қисмдан иборат: грамматика ва луғат. Continue reading

Бугуннинг латифаси

aldarkusaНаврўз баҳси

-Наврўзни нега вақтида эмас, икки кун олдин байрам қилдик?- деб сўради қизи Алдаркўсадан.

-Бу қанақа савол? Хохлаган пайтимда байрам қиламан! Қолаверса, биз ҳамма соҳада ҳам олдинга ўтиб кетганмиз!

-Лекин ҳақиқий Наврўз 21-да. Ўшанда кун ва тун тенглашади.

-Ҳм… шунақами? Демак тун ва кун тенглашиб қолади дегин? Continue reading