“Туронзамин” почтасидан

Даромад фуқороларни қониқтирмаётир

Аёлим уй бекаси. Оиламда 3 фарзанд бор. Аёлим иш излаб Наманган шаҳридаги 2- микрорайонда жойлашган Спорт Коллежига борганида Коллеж маъмурияти “бу ерда сизга ўхшаган иш излаб келган опалар кўп, сиз олдин ариза ёзасиз. Коллеж маъмурияти сизнинг аризангизни навбатга қўяди, сизни навбатингиз келса кейин ишга оламиз” деб жавоб беришган экан.Товба, бу Ўзбекистонда худди ривожланган Оврупо мамлакатларига ўхшаб ойликлар катта -ю ишга кирадиганлар сони ошиб тошиб кетаётганидек. Бу нима? Одамларга “Бизда ишсизлар йўқ” деб кўрсатишми?
Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларида Грецияда, Испанияда ишсизлар сони 26 фоизга кўпайиб, уларнинг ахволи оғир эканлигини айтиб ўтишади. Шуни унутмаслигимиз керакки у ерларда албатта ишсизлик сони кўпаймоқда, оғир лекин бу ердаги ишсизлар билан у ердагиларининг турмуш шароитини бир солиштириб кўринг-чи, қандай манзарага дуч келасиз? У ерларда одамлар озгина турмуш даражаси пасайиб қолса норозилик билдиради. Лекин бу уларнинг олаётган даромади кундалик эҳтиёжига етмаябди дегани эмас.

Нега, Оммавий ахборот воситаларида Одам савдосига қарши турли хил роликларни мунтазам равишда берилиб турилишига қарамай, одамлар фақат чет элга ошиқмоқдалар, Демак, бу ердаги даромад фуқороларни қониқтирмаётир.

Иқтисодда “Потребителъская корзина”, яъни ўзбекчасига “Истеъмол саватчаси” деган сўз бор. Бу сўзнинг мазмуни шундан иборатки, одамларнинг топаётган даромадлари уларнинг кундалик эҳтиёжига, коммунал хизматларга, барча-барчасига етиши керак. Бу муаммо кўтарилса биласизми нима бўлади? Шунинг учун раҳбарлар бу сўздан бугун фойдаланишдан қўрқадилар. Биз билан бирга мустақилликка эришган Россия, Қозоғистон каби мамлакатлар бозор иқтисодига ўтишнинг бошқача йўлини танлашди.

Дастлаб улардаги ўтиш даврида ўта қийинчиликлар бўлди, уч-тўрт йил ўтгач эса иқтисодлари секин аста ривожланиб борди. Ўзи дунё амалиётида ўтиш даври нари борса уч йилни ташкил қилса керак. Уларда шундай бўлди. Биз эса босқичма-босқич бозор иқтисодига ўтиш йўлини танладик. Бу ҳам яхши. Лекин нима учун орадан йигирма йил ўтиб ишсизлик кўпайиб кетди? Мен иқтисодчи бўлмаганим учун бунинг сабабини тўлиқ тушинмайман.

Ҳуллас биз ҳам ўйланиб ўтирмай тезда тўлиқ бозор иқтисодига ўтишимизни вақти келди деб ўйлайман.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.