Байрамингиз муборак!

ОНА

Йилда бир байрамда гул бўлган Она,
Қолган ўн икки ой қул бўлган Она,
Ташвиш чақмоғидан ёнғинлар чиқиб,
Зулматнинг кафтида кул бўлган Она.

Мардлари кетганда тул бўлган Она,
Бозордан бозорга пул бўлган Она,
Дардлари тегирмон тошидан оғир,
Юкларнинг остида дул бўлган Она,

Сенинг
Унинг,
Бизнинг Онамиз.

Ж.М.

%d bloggers like this: