Тарих сабоқлари

Бир кунлик алдов

Халқаро хотин-қизлар куни тарихи XIX асрнинг охирларига бориб тақалади.

1857 йил 8 мартда Нью-Йоркдаги тўқувчилик ва пойабзал корхоналарида ишловчи хотин-қизлар намойишга чиқадилар. Улар 10 соатлик иш кунини жорий этиш, иш шароитларини яхшилаш, ойлик иш ҳақини кўтариш ва эркаклар билан аёллар ҳуқуқларини тенглаштириш сингари талабларни кўтаришган эди. Ушбу намойиш натижасида хотин-қизларнинг маълум талаблари қондирилади. Шу тариқа турли йилларда 8 март куни намойиш ва акциялар ўтказиладиган бўлди.

1908 йил 8 мартда АқШлик аёллар сайловда қатнашиш, болалар меҳнатини таъқиқлаш ва бошқа бир қатор талаблар билан бирга феврал ойининг сўнгги якшанбасини Миллий аёллар куни деб, эълон қилинишини талаб этдилар.

Орадан 2 йил ўтиб, 1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган хотин-қизларнинг 2-Халқаро конференциясида халқаро хотин-қизлар ҳаракати лидерларидан бири Клара Цеткин 8 мартни Халқаро хотин-қизлар куни деб эълон қилиш ва ушбу кунни ҳар йили дунё миқёсида байрам қилиш ташаббусини илгари сурди.

Жаҳондаги кўплаб мамлакатлар аёллари қашшоқликка қарши курашиш, тенглик, яхши шароитларда ишлаш, ўзларининг шаъни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эришиш ҳамда тинчлик йўлидаги ташаббусни қўллаб-қувватладилар. 1911 йилга келиб Австрия, Дания, Германия ва Швейцария сингари давлатларда 8 март байрам сифатида нишонланди.

Россия ва Ўрта Осиёда Ленин инқилобидан кейин 8 март байрам қилина бошланди.

Бугунга келиб бу байрам бир кунлик алдовга айланди.

И.Фахриддин.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.