Сатира

Марафон

6-март куни “Ўзбекистон” телеканалида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган телемарафон старт олди. Ахборот воситаларида анча мақталган тадбир кўпчилик қатори менда ҳам катта қизиқ уйғотганлиги сабабли, эрта саҳардан марафон ўтказиладиган телекомпания биносига бориб олдим. Ҳақиқатда ушбу тадбирга телерадиокомпания ва тадбир ташкилотчиси- Фонд Форум томонидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилган экан.

Жумладан ҳар бир вилоят бўйича туманларбай “узатиши” мажбур тижоратчилар руйхатлари тузилибди. Алоҳида эьтибор янгидан ташкил бўлганларга ва охириги пайтлар Фонд Форумни эсдан чиқараётганларга қаратилибди.

Шунингдек Хокимлик ва маьмурий органлар вакилларидан олиниши лозим маблағ миқдори сарҳисоб қилинибди.

Сармояни қабул қилиб олувчилар бирма-бир элакдан ўтказилибди. Хулласи, марафонни самарали ўтишига барча нарса тайёрлигини шохиди бўлдим. Тадбир бошланишига саноқли дақиқалар қолганда “Ўз.А”ахборот агентлиги мухбири “Ўзбекистон маданияти ва саньати Форуми” Фонди вакили Гаянэ Авакян билан суҳбатига қулоқ қоқдим.

Г.Авакянни мухбирга билдиришича, марафон ўтказишдан асосий мақсад юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини ошириш, эркин бозор муносабатларига асосланган ҳолда республикадаги мавжуд маблағларни туғри тарафга йўналтириш, ўтган йили бўлиб ўтган 1000та никоҳ тўйларидан сўнг туғилган чақалоқларни бешик тўйи совғаларига мўлжалланган “қуруғини” йиғиш ва шу билан бир қаторда 1000та никоҳ тўйига сарфланган харажатларни ўрнини қоплашдан иборат.

Гарчи ўтган йили бизлар юртимизга Швециядан Гибралтар орқали 340млн. АҚШ долларини олиб келган бўлсакда, бугунги марафонда камида 400млн АҚШ долларига тенг маблағ йиғишни режалаштирганмиз ва буни бажаришга тўлиқ имкониятларимиз бор,-дейди Гаянэ. Қаранг, биргина Россиядаги 3,5млн. хамюртларимиздан юртимизга келиб тушган пуллар 4,3млрд долларни ташкил қилибди. Уларни йиғиб олиш хайрли иш эканлигини унутмаслик лозим, – юртбошининг охириги маьрузасидан ғоят рухланган вакил катта шодиёналик билан сўзларига якун ясади.
Соат 9-00. Марафон ташкилотчилари телестудия катта залига йиғилган. Республика телевидениесини раҳбари Алишер Ходжаев тадбирни очар экан, қуйидагиларни деди:
-Аслида мен телерадиокомпания раисиманми ёки йўқми, очиғи ўзим хам билмайман. Ариза ёзганимга 3 ой бўлди. Шунга қарамай юртбошимизни ишончларини оқлашга зимдан ҳаракат қилаябман. Хаммангизга маьлум, халқ душмани бўлган Абдулла Ариповга қуда бўлганлигимдан катта афсусда эдим. Аммо йил охирида кабинетимда уни яхшилаб дўппослаганим мени кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшди. Шундоқ экан, уйимдан хайдаб юборган келинимни барча тақинчоқларини марафонга баҳшида қилдим. Улардан баьзилари Гулнорахонимга ёқади, деган умиддаман Хар холда хоним таниқли заргарлар, – деб сўзини тугатди нотиқ. Шундан сўнг марафонга старт берилди.

Марафон ўтказилаётган жойга яқинликларидан фойдаланган пойтахт Шайхонтохир тумани тадбиркорлари биринчилардан бўлиб маблағ йиғадиган қутиларни ўраб олдилар. Туман хокими Акмал Акромов қутига ташланаётган пулларни қўлидаги рўйхат билан битта-битта солиштираябди, кам бўлса шу заҳоти тадбиркорни тўлдиришга мажбурлаб, онасини ҳам эслатаябди, ошиғини эса аста ва беҳит чўнтакка солиб қўймоқда.

Хоким бувани “Сўмларни бу қутига, валютани эса бунисига” деб йиғимни тартибга солиши марафонда илк бор қатнашаётганларга анча қулайликлар келтирди.

Зал марказидаги катта экранда ташкил қилинган телекўприк орқали Стамбул шахридан таниқли қўшиқчи Юлдуз Усмонова алоқага чиқди. “Салом азизларим! Мои дорогие! Сизни ватани-и-и-имга олиб кета-а-аман!” – эски қўшиғини хиргойисидан бошлади сўзини саньаткор, Семья – это свяшенно! Ҳеч ким бурнини тиқишга ҳаққи йўқ. Нима, Алла Пугачевага мумкин, менга эса мумкин эмасми? Терпеть не могу! Тўйлар бор экан, биз бормиз. Кучи етганлар ва белида қуввати борлар, чақиринглар, борамиз!”

Олиб борувчи: Рахмат Юлдузхоним! Марафонга ўзингиздан ва ёнингиздагилардан қанча ҳадя қиласиз?
-Мени телохранителлар билан юрганимни кўрганмисиз? Терпеть не могу! Қанча беришимни худони ўзи билади. Керак бўлса, оллони олдида ўзим жавоб бераман! Хозир эса “Гулисан” қўшиғини айтиб бермоқчиман.

Студияга Навоий вилояти вакиллари кириб келдилар. Машхур тоғ-кон комбинати раҳбари Қувондиқ Санақулов марафон иштирокчиларини қутлар экан, “Хотин – қизлар байрамида аёлларга совға бериш халқимизни азалий ва гўзал урф-одати! Мен ўзим ва жамоамиз номидан бундай хайрли ишларни ташкил қилган бўлажак юртбошимиз Гулнорахонга камтарин ва арзимас совға – 2 тонна ишлаб чиқарилган олтинимизни хадя қилмоқчиман. Уларни қайси кутига қўяйлик?- сўради ташкилотчилардан директор.
-Тошкент аэропортини багаж бўлимига олиб бориб, ўша ерда бизни самолетга чиқишимизни кутинглар,- Қувондиқ акани қулоғига аста пичирлади Г.Авакян.

Марафон телекўприги Европа шахарларига кўчди. Эфирда кўплаб таниқли сайтлар асосчиси ва муаллифи, машхур рассом Қудрат Бобожонов:
-Лекин зўр тадбир ўйлабсизлар! Мен кўп сурат чизиб бунақасини кўрмаганман! Бу умуман бошқача ва янги дунё! Биз Фахритдан Худойқул билан бирга катта қийинчилик ва машаққат билан очган сайтимиз – бизга тегишли булган “Янги Дунё” ни сизга хадя қилмоқчимиз! Бу сайтни очиш учун ҳатто 7 доллар пул хам тўлаганмиз. У маблағни топишни ўзи бўлмаган! Лекин негадур бу сайтга ҳеч ким ҳеч нарса ёзмаябди. Шеригимиз, бесайт бўлган ягона журналист Тўлқин ёзса керак, деган умидда эдик. Аммо у текинга ёзмас экан, кундузлари эса уйида мехмон бўлса хам ухлашни яхши кўрар экан. Совғамизни кам бўлса ҳам кўп кўрасиз! Сайтга эгаликни даьво қилаётган Юсуф Расул деганлари содда Афандига ўхшаб алжираб қолаверсин!
-Яна у буни нарса қўшсанглар бўларди, – ёлворди олиб борувчи.
-Майли, Гулнорахон Европа тарафга “Мода ҳафталигига” келганларида суратларини чизиб бераман. Бу хам мендан ҳадя!
-Ахир тушунинг, у томонларга яқин орада бора олмайдилар, Интерпо… –Қудратга бир нималарни тушунтирмоқчи эди бошловчи, аммо бахтга қарши шу пайт алоқа узилиб қолди.

Телестудия ховлисига Олий Мажлис вакиллари кириб келишди.
-Биз қўшниларга Рогунни қандай қуришни кўрсатиб қўямиз! Бутун Сурхондарё ва Қашқадарё аёллари митингга чиқадилар,- сўзини бошлади сенатор ва таниқли эколог Борий Алихонов,- хар бир митинг қатнашувчисига бир пойдан калиш ва “обед” қилишига талон тарқатамиз. Бунақа совғага аёлларимиз ҳафталаб митингда туриб беришади!

Микрофон қаршисига Қонунчилик палатаси Раиси Дилором Тошмуҳамедова келади :
-Орол бўйидаги матонатли аёлларимизга фирмам номидан дори-дармонлар олиб келдим. Бироз муҳлати ўтганига эьтибор берманг. Яна нега Қонунчилик палатаси раиси “менинг фирмам” деганига хайрон бўлманг. Қонунчиликни ўзи шунақа.
-“Қуруғидан” қанча?- аста Дилором опадан сўради Гаянэ.
-Кеча перечисление қилганман,-пичирлаб жавоб берди раис-опа.

Телестудияга бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари кириб келишди.
-Мана булар Европа бўйлаб сайр қилиб юрганимда мени раисликдан озод қилишибди, номардлар, -кўзига ёш олиб сўз бошлади Марат Зохидов, – Ҳатто мухр ва қоғозларимни хам олиб қўйишди. Ғофур ака – Граф – эса мени ташлаб Эмиратга кетиб қолди. Фақат ёш хотиним Лейла иккаламиз қолдик. У хам мени ташлаб кетадиган чамамда. Фақат МҲХ ишхонамдагилар мени ёлғиз қолдиришмайди, шуларни борига шукр. Совғани кейинроқ, хозир эса қорним оч, эгулик у-бу нарса топиладими бу ерда?-тўрт томонга аланглади ҳуқуқ химоячиси.
-Мы с тобой вместе в ресторане обедали, хватит с меня!- Гулнорани зарда овози эшитилди. Шу махал мен хам эрталабдан ҳеч нима емаганимни эсладим. Қани энди хозир бизларга нонушта беришсалар эди. Лекин бу нарсани ҳиди хам келмаябди. Отасидан юқмаган эканда қизига. Отаси М.Солиҳни хузурига чақириб, ош қилиб берганини ҳали-ҳали гапиришади. Яхшиси бориб қорнимни тўйғазиб олай. Кейин қайтиб келарман, – деб уйга раввона бўлдим. Марафон эса аста-аста авжига чиқаётган эди.
Марафонни кузатган М.Мансур. Тошкент шахри. 6-март 2013-йил.

%d bloggers like this: