“Туронзамин” почтасидан

Bahtiyor Hamro va Ozoda Yoqubova (Farmanova).Navro'z 2010БАХТИЁР ҲАМРО: Мени болалар йиғлатган кун

(ёхуд меҳр окибат ҳакида)

Киш фасли тугай – тугай деб колганда, бахор ойи бошланишига якин колганда, мени ларзага солган бир кичик вокеа булиб утди. Киш охирлашиб колган булса хам, ташкарида савук изгирин хукмрон эди. Етти ойдан бери тушакда микланиб колганимга карамасдан, турт томони бетондан булган уй юрагимни ута кисиб юборганидан, хар замонда кучага минг азоб булса хам чикиб тураман. Бунинг устига, уша куни куч ишлатар ходимлари уйимнинг атрофида изгирин савукда тинмай айланиб кузатиб турганини сездим. Бу дунёнинг ишларига хайронман?! Туккиз ойдан бери фаолият олиб бормаётган булсам, бунинг устига огир касал булиб ётганимни бу эси йуклар яхши билишса, нега яна кузатувлар. Хайрон коласан, АЛЛОХга тавба килар экансиз.

Хулласи бир амаллаб ховлига тушдим. Тоза хаводан мирикиб – мирикиб туйиб олдим. Уй атрофини бир оз айланай деб уйнинг ярмига етмасдан савукдан тириша бошладим ва ортга кайтдим. Йулакка етай деганимда тишим-тишимга бирлашиб колди. Кузатаётган эси йуклар пана-панага кириб кетишибди.

Хавлида болалар уйнаб юришибди. Йулак эшикка етишимга 15 метрлар колганда, бир гудак боланинг, «Бобо, бобо!» деганини эшитиб тухтадим. «Ассалом алайкум» дегандай бошимни чайкадим. Ёши хали беш ёшларга хам бормаган бир болакай куккисдан:

– Бобо! уйингиз йукми? деса буладими.

4-5 кундан бери саколимни олмаганим эсимга тушиб кетди. Савукдан котганман, тишим – тишимга ёпишиб колган, гапира олмайман. Болакайга бошимни чайкаб «Ха» дедим.

– Совкатдингизми бобо? деди. Яна «ха» дея бош чайкадим.

– Нима, тилингиз йукми? деди. Яна бош чайкадим.

– Бобо юринг бизникига, рангингиз оппок булиб колибди, исиниб оласиз, аям чой дамлаб беради! деди. Аввалига, рахматимни билдириш учун кулимни куксимга куйдимда яна калламни икки томонга чайкаб йук дедим. Юрагим, бу болакай билан булаётган сухбатдан бошкача булиб кетавердим. Шу вакт болакай кулимдаги ута кичик курпачани деярли юлкиб олдида хавлидаги стулга куйдида,

– Бобо, утиринг дам олинг, кейин бизникига борамиз, исиниб оласиз!-деди. Айтганини килдим ва болакайни багримга босдим, мехр билан бошини силадим. Кузларимдан ёшлар тиркираб окиб кетди. «Мен кураётган азоблар хеч качон бошингизга тушмасин болам, Илоха умрингиз узун булсин, хамиша бахтли булинг дея АЛЛОХга нола килдим».

Шу вакт, кушни уйдан болакайнинг онаси чикиб, аввал бошини чайкаб менга салом бердида, кейин углини чакирди. «Бобо хозир келаман» деб онасининг олдига чопиб кетди. Мени кули билан курсатиб онасига бир нималар деди. Онаси унга ниманидир тушунтириб боласини етаклаб кета бошлади. Шунда болакай мен томон караб – караб куйганини, хафа булиб колгани куриб яна эзилдим.

Йулакдан уйга кутарила бошладим. 4 каватда тураман. Хар каватда 3-4 минут тухтаб дам оламан. Иккинчи каватга кутарилганимда оркамдан яна бир соломни эшитдим. Карасам кушнимнинг биринчи синфда факат аъло бахоларда укийдаган иккинчи углининг кули куксида. Гапира олмайман, кулимсираб, бошим чайкаб саломига алик олгандек булдим. Болакай, шартда кулимдан ушлаб олиб тепага караб судрай бошлади:

– Совукда котиб колибсизку Бобо! Совукда кучага чикманг, качон кучага чикканингизда мени чакиринг, ёрдамлашаман, майлими?. Мени айтди дейсиз Бобо, тузалиб кетасиз! Мени хам олиб кетсангиз бирга балик овига бирга борамиз, факат беш бахо олаяпман, тезрок тугатсамда шу мактабни. Нега бу сафар шунча гапирсам хам гапирмайсиз бобо? Мендан олдин салом берар эдингиз, саволлар берар эдингиз? – деди. Елкамни кисиб совкотдим дегандай булдим. Аслида бу кушнимнинг углида АЛЛОХ томонида кандайдир бир хислат бор. Куп сухбатлашганман. Кутулмаган саволлар беради. Жавоб беришга кийналиб кетар эдим. Хатто, кушнимнинг аёлига «Бу неварамга алохида этибор берингизлар, авайлангизлар. Бу болакайда бир хислат бор» дея айтиб хам куйдим. Аммо болакайнинг дадаси умуман тескари, базур кушниларга салом беради, томом вассалом.

Шуниси кизикки, болакайнинг гаплари билан булиб, кандай 4 каватга чикиб олганимизни хам билмай колибмиз. Бир томондан кунглим тогдай кутарилди, иккинчи томондан унсиз йигладим. Кушнимнинг боласини хам багримга босиб «АЛЛОХ Сизни хамиша уз панохида асрасин» деб куйдим.

Тавба, хайрон коламан, инсонлар узаро сухбатларида «Одамларда мехр окибат колмадия, бир бирини куролмайди, булар булмасга сукинади, тупа-тузукнинг устидан ёзишади, карз олиб йиллаб беришмайди, хар унтадан бири айгокчи, сал очилиб гапирсанг даров етказишади, кейин онангни Уч кургонда кураверасан ва хакоза – ю, хакозалар… ». Бу билан одамларнинг айтаётган гапларининг хаммаси нотугри дейишдан асло йирокман. Мен факат инсонлар уртасидаги мехр окибат хакида бир икки гудак мисолида айтмокчиман халос: МЕХР ОКИБАТ хеч качон тугамайди, тугамайди хам. Хамиша шундай булиб келган. Биз утамиз, аммо, келажакда мехр окибатни болаларимиз, невараларимиз албатта давом эттиргай!

Бахтиёр Хамро, Жиззах шахри,

Заргарлик махалласи.
6 март 2013 йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.