Зеҳният жумбоқлари

Мактаба йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур

Туркистонли қардошларимизга

Илму маърифат ҳам ҳунардан қолди маҳрум бизни халқ,
Маърифатсизлик балосига йўлиқғон бизни халқ.

Бир киши миллатпараст ўлса, деюрлар даҳрий деб,
Бир киши миллатни сўкса, иззат айлар бизни халқ.

Мактаб ўрнида ҳар маҳалда очилди майхона,
Нафрат этмак нори турсин, шоду хандон бизни халқ.

Мактаба йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур,
Чораси мушкул касалга мубталодур бизни халқ.

Ибрат олмайдур бошига шунча кулфат келса ҳам,
Мисли бир калтак йўқотган кўрга ўхшар бизни халқ.

Кўр-да фарқ айлар йўли тўғри-ила нотўғрисин
Тўғри йўлга бошласанг-да, эгри хоҳлар бизни халқ.

Ҳар шаҳарда ихтилофдан, жиққамуштдан сўз бўлур,
Иттифоқдан сўз очилса, мисли қуён бизни халқ.

Орзу қилмас ўғлими мактабда айлай тарбия,
Тўй қилиб карнай чалурни орзу айлар бизни халқ.

Бошқа миллатлар солурлар ҳар маҳалда мадраса,
Онларинг аксига солган чойхоналар, бизни халқ.

Бўлдилар бой арманилар пиво сотмаклик ила,
Топганига олуб ичкай, хор бўлғай бизни халқ.

Бошқалар бонка очуб, савдо қилиб пул топсалар,
Топканини шунда беру б оч-яланғоч бизни халқ.

Кес сўзингни, эй «Қалам», бас, мунча фарёдинг етар,
Кўп бақирсанг, оғзингга тошларни откай бизни халқ.

Абдулҳамид. Андижон.

“Садои Туркистон”, (1914 йил).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari. Bookmark the permalink.