Сатира

Ошкоралик

“Олий  Мажлис  биноси  бугун  ўзгача  безатилган.  Йўлак  ва  хоналар  қизил  алвонларга  бурканган,  деворларда   давлат   рамзлари  бўлган  юртбошимиз  суратлари, байроқ  ва  герблар  осилган. Президент  суратларини  бундан  20  йил  илгари  олинганлиги  ва  ретуша  қилинганлиги  сезилиб  турган   бўлсада,  бу  ҳолат  бинода  ҳукм  сураётган  байрамона  рухиятга  заррача  таьсир  қилаётгани  йуқ.  Йиғилганларни  юзларида  шодиёна  ва  хурсандчилик.  Бугун  Ўзбекистон  Президенти  сайловларига  роппа-роса  2  йил  қолган  кун.

Мана  шу  санага  бағишланган  тантана  тадбирлари  ўз  ичига   сайлов  кунигача  қолган  муддатни  кўрсатувчи   соатни  ишга  туширилиши, Сенат  ва  Қонунчилик  палаталарини  қўшма  мажлиси  ва  тантанали  зиёфатларни  қамраб  олган.  Тадбирга  Олий  Мажлис  Сенати  аьзолари, халқ  депутатлари,   таниқли  фан,  маданият  ва  саньат  арбоблари  хамда    жамоатчилик  вакиллари  таклиф  қилинганлар. Шунингдек  маросимда  республика   Марказий  Сайлов   комиссияси  томонидан   тайинланган  Президентликка  номзодлар   иштирок қилмоқдалар.

Соат  10.  Йиғилганлар  бино  ховлиси  ўртасидаги   ерга    ўрнатилган   ва  вақтни   қайта   ҳисоблайдиган  катта  соат  атрофига  тўпландилар.  “Нега  соат  ер  устига  ўрнатилган, вахоланки  бошқа    давлатларда  бундай  соатлар  баланд  тиргак  ёки  ходага  ўрнатилар эди?” –деган  савол  билан  Олий   Мажлис  Қонунчилик  палатаси  ишлар  бўлими  мудири  Бурхон   Рустамовга  мурожаат  қилдик. “Президентимизнинг  “Янги  бино  қурмасдан  эскисини  бузма” китобининг  28-сахифасида    бу  саволингизга  ва  нега  жуда  баландда  қурилаётган  Роғун  ГРЭСига  дунё  хамжамияти  қарши  эканлигига  жавоб  топасиз,”- ётиғи  билан  жавоб  қилди  бўлим  мудири. Ҳамманинг  нигоҳи  минбарда.  Унга  Ўзбекистон  Олий  Мажлис  Сенати  раиси  Ильгизар  Собиров  кўтарилади.

-Хурматли  дўстлар!  Куни   кеча   сайловга   2  йил  қолганлиги  муносабати  билан  Марказий   Сайлов  комиссиясига  яна  қайта  Бўритош   Мустафоевни  раис   этиб  тайинлаш  ҳақида  Президент  фармони  имзоланди.  Сенат  ушбу  фармонни  тасдиқлаб, унга  қонун  кучини   берди. Олий   Мажлис  Қонунчилик   палатаси   эса  Президент   сайловларини  Умумхалқ   референдуми  билан   алмаштириш   ташаббуси  билан   чиқди. Эндиликда  ташқи  ва  ички   душманларимиз  билиб   олсинлар – ҳеч  қандай  куч  бизни  танлаган  йўлимиздан  қайтара   олмайди!- деб  қисқа   гапирди  бошловчи,-   Сўз   Олий  Мажлис   Конунчилик  палатаси   спикери  Дилором  Тошмухамедовага  берилади.

-Мен  таниқли  сиёсатчи,  дизайнер,  қўшиқчи,  заргар,  шоир  ва  қолаверса  руҳи  ўзига  ўхшаб   баланд, лекин  дунёқараши  паст  бўлган  оддий  аёл – дугонам  Гулнорахонни  Ўзбекистон  Президентлигига   тайинланиши   билан  табрикламоқчиман! Ўйлайманки…

-Қанақа  ноинсофсизлар!  Хали  сайлов  бўлмасдан  нега  уни  табриклайсиз? –йиғилганлар  ичидан  баланд  овоз  эшитилди.

-Сиз  кимсиз? Ким  таклиф   қилди   сизни?

-Абдилло  Тожибой  ўғли  бўламан. Ўзларинг  айтдиларингку – Президентликка  номзодлар  таклиф  қилинади  деб.  Жамоатчилик  вакили  хам  бўламан.

-Бу  ерга  қанақа  кирдингиз? Ким  ёрдам  берди?

-Девордан  ошиб  тушдим.  Мардикорлар  касаба  уюшмасидагилар  оёғимдан  кўтаришиб  туришди.

-Хали  зиёфатда   хам  қатнашаман  денг?

-Есам  ебманда. Қорним оч. 3 кундан  бери  овқат  емаганман. Келинойингиз  ва  бола-чақам  менга  умуман  қарамай  қўйишган.  Фақат  Елена  Уралаева  холимдан  хабар  олиб  туради. Менга   қаршилик  қилсангиз, хозир  Қўйлиқдаги  иш  тополмаган  хамма  мардикорлар  билан  жанжал  кўтарамиз!

-Ундай  бўлса майли,  қатнашаверинг, фақат  гапни  бўлмай  тинч  туринг. Бўлмаса  ўтқазишади, тушунарликми?

Президентликка  даьвогарлар  номидан  минбарга   Гулнора  Каримова  кўтарилади.
-Сайловгача  қолган  муддатни  кўрсатувчи  соатни  ишга  туширишдан  аввал  соат  ҳақида  бир-икки  оғиз  айтмоқчиман, – вақт  тиғизлигидан  салом-алик  қилмай  дарров  асосий  масалага  ўтди  нотиқ, –  Бу  антиқа   соатни   Швециянинг  “TeliaSonera»    фирмаси   Швейцарияда  менга   совға  қилганди.  Мана  кўриб  турибсиз – асосий  таблода  “сайловга  730 кун 24  соат  60  минут  60 секунд  қолган”,-  деб  ёзилган. Мана  бу  кнопкани  бозсангиз, соат  ишлаб  кетади, мана  бу  кнопкасини  бозсангиз  “сайловга  бор-йўғи  3 кун  қолди” деб  ёзилади,  мана  бунисини  бозсангиз “сайлов  ўтказиш  шартмиди?” деган  ёзув  чиқади, буниси  бозсангиз  “сайловда  Гулнора  Каримова  ғолиб” деган  ёзувни  кўрасиз. Президентликка  давогарлар  номидан  соатни  ишга  туширишга  рухсат  берсангиз! -гулдурос  ва  давомли  қарсаклар  остида  сўзини  якунлади  нотиқ.  Минбарга  Марказий  Сайлов  комиссиясини  раиси  Бўритош  Мустафоев  кўтарилади.

-Президент  креслоси  ўзи  битта. Хар бир  кимсани  Президент  қилиб  сайлайверсак,  субитимиз  қолмайди, тўғрими? Бизларда  эса  хозирдан  ана  у  одам  даьвогар  бўлмоқчи. Кеча  Норвегиядан, бугун  тунда  АҚШ дан  бир  нечта  даьвогарлар  борлиги  хақида  менга  айтишди. Бунақаси  тўғри  келмайди. Ёки  бир  кишини  сайлайлик, ёки бу  машмашани  хозирдан  йиғиштириб  қўя  қолайлик! Кўриб турибсизлар, соатда  нима  ёзилганини,- раис  сўзларини  давомли   қарсаклар   ичида  қолиб  кетади,  “Тўғри, жуда тўғри!” , “Даьвогар  битта!” , “Аёллардан  хам  бўлсин!” деган  овозлар   йиғилганлар  ичидан   эшитилди.

-Оғайнилар, тинчлик   сақланглар,  илтимос. Шу  билан  сайлов  бошланишига  2  йил  қолганлигига  бағишланган   тантанали  мажлисни  ёпиқ  деб  эьлон  қиламан, -деб  Олий  Мажлис  Сенати  раиси  Илгизар  Собиров  хаммани  ичкарига  таклиф  қилди.

Шундан   сўнг  ёпиқ  эшиклар  ичида  Олий  Мажлис  Сенати  ва  Қонунчилик  палаталари  қўшма  мажлиси  ва   тантанали  зиёфат  бўлиб   ўтди. Жамоатчилик  вакили  Абдулло  Тожибой  ўғлини  2 нотаниш  киши  қўлтиғидан  олиб  ташқарига  бошлашди. Улар  орқасидан  биз  хам  репортажни  тайёрлаш  учун  редакцияга  шошдик.

Гулруҳ  Мўминова  ва  Норқобил  Жалил  Олий  Мажлисдан”.


Хабарларни  кузатувчи М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.