“Туронзамин” почтасидан

“Ука, бизда электр танқислиги бўляпти, дам у ҳудудни, дам бу ҳудудни ўчириб қўйяпмиз”

Аввалги мақолаларимизда Наманган шаҳридаги микрорайон худудида қиш келди дегунча электр чироғи мунтазам равишда ўчиб қолиши ҳақида айтиб ўтган эдик.

“Танганинг орқа тарафи ҳам бор” деганларидек электр токи мунтазам ўчирилиши сабабларини ўрганиш мақсадида биз Наманган шаҳридаги 6 микрорайонда жойлашган Электр тармоқлари идорасига сим қоқдик.
Аслини олганда бу идорага сим қоқсангиз доим банд бўлиб туради.(электр тармоқлари идорасининг телефони: +99869232 05 55)
15 маротаба қўнғироқ қилсангиз кейин гўшакни кўтаришади. Ахири қўнғироқ қилавериб тушдик. Гўшакни шу идоранинг электр токи билан таъминловчи ходими олди ва юқорида айтиб ўтилган муаммоларнинг асли сабаблари нимада эканлигини сўрадик.
У саволларимизга дабдурустдан, талвасага тушмай жавоб берди қўйди: “Ука, бизда электр танқислиги бўляпди, дам у худудни дам бу худудни ўчириб қўйяпмиз” деб жавоб берди.
Яқинда бизга яна бир бор 1 микрорайонининг 59,65,66,67,68,69,70 ва 71 уйларда яшовчи бир гурух фуқаролар номидан электр тармоқлари идораси ходимлари Қурбоев Абдумалик ҳамда Холиқов Улуғбеклар устидан шикоят қилиб келишди.
Шикоятчилардан бири ўзини Ҳанифахон деб таништирган аёлнинг бизга маълум қилишича , улар шу худудга электр токини назорат қилиш учун электр тармоқлари идораси томонидан тайинланган эканлар.
Улуғбек Холиқов шу 1 микрорайон худудида 28 уйда истиқомад қилар экан. У фақат ўзи яшаб турган худудни ўчирмайди, юқорида келтириб ўтилган худудни ўчириш ҳақида 110 электр тармоқлари идорасига буйруқ берар экан.
Аммо улар ҳозиргача ўзбошимчалик қилиб гоҳ юқорида келтириб ўтилган кўп қаватли биноларни , гоҳ бошқа худудларнинг электр токини узиб қўйиш хақида буйруқ беришар экан.
Энг қизиғи хозиргача улар устидан ёзилган аризаларга на прокуратура, на электр тармоқлари маъмурияти мутасаддилари ва на хокимият инобатга олмай улар устидан чора кўрмай келинмаётган экан.
Албатта “бунақа свет ўчиришлар Ўзбекистон худудининг хамма ерида борку”деб айтишингиз мумкин, албатта бор, лекин гарчанд одамларни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўчириб қўйилиши қонунга зиддир. Фуқароларнинг аризаларини кўриш мансабдор шахслар зиммасига юклатилган, ҳар қалай бош қомусимиз Конституциямизда “давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар олдида масъулдирлар” деб ёзилган.
Юқорида айтиб ўтилган , шикоят аризаларни отанга бор онанга бор қабилидаги хатти ҳаракатлар “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун”ни назар писанд қилмасликдир. Қонун хаммага баробардир. У мансабдор ёки фуқарони танламайди. Бунга ҳар қандай мансабдор шахс амал қилиши шарт ва мажбур. Бу электр тармоқлари мутасаддиларига хеч нарса таъсир қилмайди шекилли ,
«Тепса тебранмас» деганлари шу бўлса керак да.
Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.
Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.