Сатира

Тадбиркаш

“Ўзбекистон Маданияти ва Санъати Форуми” Фонди томонидан 2013-йилда 7560 та тадбир ўтказиш режаси хақидаги хабар декабр ойида эьлон қилинганидан бери Ўзбекистон аҳолиси орасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган мавзуга айланган.

Айниқса январ ойи мобайнида Фонд Форум томонидан деярлик аҳамиятлик тадбирлар ўтказиламагани, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига тегишли бўлган ёш онколог-врачларни Туркияда малакасини ошириш лойиҳасини Фонд Форумники қилиб тарқатилган хабарлар аҳоли ўртасида бу мавзу ҳақида миш-мишларни авж олдирилишига сабаб бўлди.

Мутахассислар хозирда бу тема олдида банклар томонидан чет эл валютасини аҳолига сотиш, миллий терма жамоамизни 2014-йил жаҳон чемпионатига чиқа олиши ёки қариб қолган юртбошимизни соғлиғи каби долзарб масалалар иккинчи даражага тушганлигини қайд қилишмоқда.

Барча жойларда – ишхоналарда, маҳаллалаларда, транспортда, тўй-ҳашамлару чойхоналарда шу ҳақида гап. Уддалармикан? 7560 та тадбир жуда катта рақамку? Пахтага ўхшаб “приписка” қилмасмикан? –каби саволларни хар бир бурчакда эшитиш мумкин. ЎзА Ахборот агентлиги махсус мухбирлари Зокир Тошхўжаев ва Мухтор Мустафоқуловлар масалага ойдинлик киритиш мақсадида Фонд Форумга шайландилар.

Фонд Форумнинг Ўзбекистон шох кўчаси 80-уйда жойлашган 7 қаватли офиси шу кунларда арининг уясини эслатади. Барча кабинетларда иш қизғин, коридорларда ходимлар у ёқдан бу ёққа югурган, салом-алик қилишга хам вақт йуқ. Эшигига “Хайрия маблағларини қабул қилиш” деб ёзиб қўйилган кабинетга кирдик. Уч нафар ёшлари 50лардаги аёллар тер тўкиб, тушган хайрия маблағларини ҳисоблаб, қопларга тахлаябдилар.

-Марказий Банк раҳбарлари йирикроқ пулларни чиқаришса ўлармидилар? Келиб бизни ўрнимизга бир кун мана бу қопларни ташиб кўришганида эди, -ҳасрат билан сўзини бошлади Роҳила опа.

-Ёнидагилар шунақа бўлгандан сўнг Президентимиз нима қилсин?

-Хайрия берувчилар ҳам мана буларни долларда берсалар, бирор жойлари кам бўлиб қолмасди,- гапга қўшилади Мухаббат опа.- Даромадни қилиб ётишибди, жувонмарглар! Одамда фаросат бўлмаса қийин экан…

-Уларни гапига кўп аҳамият берманглар, чарчашганда, -дейди кўкрагига “бригадир” деб ёзиб қўйилган Санобар опа,- лекин биз Гулнора опага кундалик тушумни кунида санаб беришга ваьда берганмиз, ҳозирча уддалаябмиз. Қани, бўлақолинглар опалар, мана-мана бош ҳисобчи Гаянэ келадиган,- суҳбатга якун ясамоқчи бўлди опа.

Буни қарангки, коридорга чиқишимиз билан Фонд Форум рахбари Гулнора Каримова бизга рўпара келиб қолди.

-Феврални охирги кунларида бир-биридан аҳамиятликроқ бўлган лойиҳа –тадбирлар ўтказаётганингизга гувоҳ бўлаябмиз. Таълим соҳасида грантлар тарқатдингиз, Бобур таваллуди кечасини ўтказдингиз ва ҳакозо. Январда эса бунинг акси эди, сабаби нимада?- суҳбатга тортдик Гулнорахонимни.

-Бу йил январ ойи оғир келди. Аввали Янги йил байрамлари, сўнг Рождество, Ватан ҳимоячилари куни, отахонни 75 ёшлик тўйи, якунида ўзимни никоҳ тўйим бир-бирига уланиб кетди! Бир ойда шунча мероприятие одамни чарчатар экан. Ҳам физически, ҳам морально! Ҳатто Арманистон президенти сайлов кампаниясида қатнашишга куч топа олмадим. Ўрнимга Гаянэ Авакянни жўнатдим. Фақат тўйимдан сўнг Дубайда бир ҳафта дам олиб анча ўзимга келдим. Айтиб қўяй, биз 7560та тадбир ўтказамиз, деган ваъдани қаттиян бажарамиз, ҳеч ким шубҳаланмасин! Мана кўриб турибсиз, ходимлар қанақа ишлаётганини.

-Илгари сизни заргар, дизайнер, қўшиқчи, элчи эканлигингизни билар эдик. Шу кунларда таълим соҳасида грантлар тарқатишда педагогика соҳасида кучли мутахассис эканлигизни кўриб, очиғи хайратландик…

-Йигит кишига 40 хунар оз! Тадбир-лойиҳаларга бош қўшар эканман, янгидан – янги касбларни эгаллашга тўғри келди. Ўтган йили 1000 та никоҳ туйи ташкил қилишда қўшмачилик хунарини, 1000 та суннат тўйида суннат сартарош ҳунарини эгаллашга мажбур бўлдим.

-Бобур таваллудига бағишланган кечада шеьрларингиздан эшитдик. Замонавий ўзбек шоирлар ижодига, жумладан Ёдгор Обид ижоди ҳақида фикрингиз қанақа?

-Ким ўзи у? Эшитмаган эканман.

Шу пайт сухбатга қаёқдандур пайдо бўлган канадалик мустақил журналист қўшилди.

-Гулнорахон! Илтимос, хаммамиз биргаликда суратга тушсак!, – деб қолди дабдурустдан меҳмон қовун туширгандек.

-Ты как всегда безалаберный! У меня совершенно нет времени!, – ранжиди опа.

-Бекор рад қилаябсиз. Бир вақтлар мен Қашқадарё раҳбари билан Москвада суратга тушганимдан бироз сўнг у одам Ўзбекистонга президент бўлган!,- астойдил деди мустақил журналист.

-Во-первых перед моим ростом ты совершенно не смотришься. Во-вторых президентом я и без тебя встану,- гапни қисқа қилди опа.

Узоқда сочлари узун гитарачиси билан қучоқлашиб турган Юлдуз Усмоновага кўзимиз тушди. “Гуля. Опаздываем на сьемки клипа!”, -Гулнорахонимга қарата бесабрлик билан қўлини силтарди қўшиқчи. Опай биз билан хайрлашмай у тарафга шошди.

Фонд Форум офисидан чиққанимизда кун алламахал бўлиб қолганди. Деярлик барча кабинетлар ойналарида ёнган чироқ Фонд Форумни шахди қаттий эканлигидан далолат берарди.

З.Тожхўжаев ва М.Мустафоқулов. ЎзА Ахборот огентлиги. Тошкент шаҳри.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 26-феврал 2013-йил. Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.