Қутлов

“Туронзамин”дан: Биз ҳам бу қутловга тўла қўшилган ҳолда қиличсўз соҳиби Шавкат Муҳаммадга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва ижодий баркамоллик тилаймиз. Ўттиз ёшида ўткир сўзи билан танилган шавкатли қаламкашга шавкатли йиллар йўлдош бўлсин!

Қиличсўз соҳиби

Эркакларнинг байрамидан сўнг туғилиш учун ҳам чинакам мард эркак бўлиш керакдир балки. Ҳаммага ҳам шу кунда туғилиш насиб этавермайдида.

Ўзини ва сўзини ҳеч кимга бермай, ҳақ гап келганда уни кўнглида қорабулут  қилиб ўтирмай шартта айтадиган  Замондош сайти бош муҳаррири, қадрли укамиз Шавкат Муҳаммад юқорида айтгандай кунда таваллуд топган.

Шавкат Муҳаммад-бугун роппа-роса ўттизинчи баҳорини кутиб оляпти. Бир ҳафтадан сўнг эса ўша баҳорнинг масъум насимларидан илҳом олиб, ижод гулшанидан боларилар каби сўзбол йиғиб, ижоди баракали бўлиши учун Шавкат Муҳаммадга соғлик-омонлик, шахсий ҳаётида бахту саодатлар ёр бўлсин деймиз!

Шавкатбек ука,  келгуси туғилган кун айёмларингизни Ватанда, катта тўю томошалар билан дўсту биродарлар, яқинларингиз даврасида нишонлаш насиб этсин!

Ҳамиша бугунги навқирон ўттиз ёшингиздагидай бардам ва шахдам, журъат ҳамда жасоратли йигит бўлиб,  умргузаронлик қилиб юраверинг.

Ризо Обид.(Замондош).

“Туронзамин”дан: Биз ҳам бу қутловга тўла қўшилган ҳолда қиличсўз соҳиби Шавкат Муҳаммадга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва ижодий баркамоллик тилаймиз. Ўттиз ёшида ўткир сўзи билан танилган шавкатли қаламкашга шавкатли йиллар йўлдош бўлсин!

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.