Шоир Тоғбой Абдураззоқ ёрдам сўрайди

ТОРОНТО  ТАШВИШЛАРИ

Хўроз ҳамма жойда бир ҳил қичқирмоқда. Ер юзининг исталган жойига борманг ўзбек мухолифати учун кушандалар етарли. Жумладан Торонтода ҳам. МХХ жаҳоннинг исталган мамлакатида ўз айғоқчиларига эга эканлигига иқрор бўлдим. Тўғри, Торонтога келганимда огоҳлантиришган кимлардан эхтиёт бўлишлигим хақида.

Афсуски ўшанда аҳамият бермаган эдим. Ҳар бир ёмоннинг қалбида яхшилик ҳам яширин, деган ақидага амал қилганман. Қачонки бошимга томдан тараша тушиб, пешонам деворга теккандан кейин кўзим очилди. Атрофимдаги “дўст”ларнинг юзидаги ниқоби йиртилиб, хақиқий афти башарасини кўрганимдан сўнг ҳушумга келдим.

2012 йилнинг 20 ноябр куни соат 1. 00 га Toronto communitity housingга мени чақиришди. Ўйладимки квартира масаласи бўйича чақирган бўлса керак, деб. Етиб бордим. Кимдир кечикябди, деб кутиб туришимни айтишди. Ярим соатча кутдим. Сўнг бир ходима ичкарига таклиф қилди. Торроқ кичик хонага кирдим. Қовоғи солиқ, 60 ёшга яқинлашган хушбичим костюм кийган киши уй хизмати ходимаси иштирокида дабдурустдан тергов қилишга тушди. Дастлаб унинг сўзларига яхши тушунмадим. Ва ниҳоят шуни англадимки масала жиддий. У менга сўмкамда қурол кўтариб юришлигимни айтди. Яшаб турган жойимда пичоқ, наган билан юқори этажга кўтарилиб, кимларгадир ҳамла қилган эмишман. Ногаҳон тўхматдан эсанкираб қолдим. Ингилиз тилини билмаслигим сабаб уларнинг мақсадини тушуна олмадим. Таржимон талаб қилганимдан сўнг телефон орқали таржимонга улашди. Рус тилидаги таржимон тушунчамни тасдиқлаб, қурол кўтариб кимларгадир хамла қилганлигимни айтди. Жумладан тўртинчи этажда яшовчи Давидга, ҳамда уй хизматчисининг ҳаётига қарши хужумга шайланибман. Бу гапларнинг ҳаммаси ғирт тўхмат, сиёсий фаолиятимга қарши қаратилган уйдурма бўлса керак, деб жавоб бердим таржимонга.

Шуни ҳам айтиш керакки тўртинчи қаватда мен ёқтирмайдиган рус забонидаги Давид исмли бир наркаман яхудий яшайди. Мен ҳозирги яшаётган (35-Shoreham Dr, AP-258 M3N 1S5 Toronto ON. Кейинча 259-хонага кўчганмиз) жойга дастлаб келганимда ялтоқланиб келиб, мен билан танишган. Тинимсиз сигарета чекиб туриши билан наша ҳам чекиб турар экан. Мени бир неча бор наша чекишга таклиф этди. Мен бош тортдим. Кунларнинг бирида оқшомда тасодифан учрашиб, мен билан ўзбекча саломлашди “қалайсиз, яхшимисиз” деб. Мендан сўрадики ёзувчимисан ёки шоирмисан, деб. Жавоб бердим ҳам ёзувчи, ҳам шоир, деб. “Ёзувчи”лигимни қаердан биласан, деб сўрасам, интернетда ўқийман деди. Қизиқ, ўзбекча уч-тўртта сўзни биладиган одам қанақасига интернетдан чиқишимни билади. Ахир мен фақат ўзбекча ёзаманку? Қолаверса, наркаман Довид ишлатган саноқли ўзбекча сўзларни хотиним Чамангулга ўзим ўргатганман. Демак бу сўзларни унга Чамангул ўргатган, деган хулосага келдим. Сўнг яна ажойиб наша бор, чекасанми, деб ялтоқланди. Мен кескин юз ўгириб, хонамга қараб юрдим. У форсча тилда ҳам гаплаша олса керак. Икки йил аввал кунларнинг бирида хотинимга қандайдир форсча сўзларни гапириб ўтиб кетди. Нима деди, деб хотинимдан сўрасам тушунмаганлигини айтди. Кузатиб юриб шуни сездимки уларнинг орасида сирли алоқа бор. Ўтган йилнинг Ноябр ойи бошлари бўлса керак кир ювиш машинаси бўшмикан, деб юқоридаги тўртинчи этажга кўтарилдим. Шунда кутилмаганда хонасидан Давид чиқиб келди ва мени хонасига таклиф қилди зўр наша бор деб. Жаҳлим чиқиб унга қараб бақирдим ўзимни боса олмай. Ўша куни диққат бўлиб, битта “Балтика” пивосини ярмидан кўпроғини ичиб қолганини ташлаб юборган эдим. Чунки ҳаммасини ичсам саломотлигимга зиён бўлади, деб қўрққанман. Юрагим ғаш кўчага чиқдим. Пиво олиб келиб уйда ичмоқчи бўлдим. Хотиним дугонам Фотиманикига кетябман, деб мендан узр сўраб кўчага чиққан эди. Хатто ўзим уни кузатиб қўйганман.

Алкагол магазинига етмай, яна орқага қайтдим. Сабаби қайта ичишни истамадим. Ўзим яшайдиган Shoreham -35 номердаги уйнинг ёнига келсам кўпчиликнинг тўпланиб турганлигини кўрдим. Фотиманикига кетдим деган Чамангул подездда мени кўрди-ю, менга яқинлашмай қаёққадир ғойиб бўлди. Одамлар орасида полиция ходимлари. Улардан бири рус тилида мен билан суҳбатга киришди. Қанча ичдингиз, деб сўраган эди, мен бор хақиқатни айтдим. Медикамент қабул қилдингизми, деганида “йўқ”, деб жавоб бердим. Офицер менга дориларингизни ичиб дам олинг деб ҳайирлашди. Мен квартирага кириб, бошимни ёстиққа қўйдим. Лекин ухламадим. Мени қийнаётган нарса Фотиманикига кетган хотиним нега дабдуристдан Давид билан бирга полициялар орасида пайдо бўлди?

Хотиним билан интернет орқали танишганман. Асли Тожикистоннг Тоғли Бадахшонидан. 2007 йили Канадага таклифнома билан келган экан. Аввал у ёлғизман, сен ҳам ёлғиз экансан, деб уйланишимни таклиф қилган. Мен рози булдим. У 2009 йили 1 февралда мени топиб келди. Кейинча маълум бўлдики уйида туртта боласи бор экан. Ўқитувчиман деган эди менга. Аслида Тошкентдаги олий милиция мактабини ҳам тамомлаб, 6 йил крименалная полицияда ишлаган экан капитан мақомида.

Мен диктатура режимидан қочиб ўтган диссидент оппозиционерман. 2006йили Қирғизистондаги УВКБ ООН (управлния верховний комисарият по делам беженис) дан сиёсий бошпана сўраб, 2007 йили Канадага келганман. Тоғбой Абдураззоқ (Tog’boy Abdurazzoq) тахаллуси остида фаолият олиб боришим кўпчиликка маълум. Малумки Ўзбекистон режими террор уюштириб одамларимизни ўлдириб кетябди. Шу сабаб сиз муҳлисларни огоҳлантириб ушбу мактубни ёзишга киришдим.

Олдинги ташвишларим холва бўлиб чиқди. Воқеанинг каттаси кейин бошланди…

21 январ 2013 йил соат 5. 30 чамасида хотинимнинг лифт олдида бир қари суюқ чол билан гаплашиб турганлигини кўрдим. Буларнинг бир-бирига бўлган интилиши аввалдан менга маълум эди. Юқорида ёзганимдек хотиним бошқа эркаклар билан ҳам кўз қисиб юрганидан шуҳбада яшаб келдим. Ўша куни рашк қилмадим. Чидадим… Сўнг ўзимни бир оз босиб олган холда яна ўша чолни топиб олдингми, бу яхшимас, деб танбеҳ бермоқчи бўлдим. У эса “…хохлаганимни қиламан, сен кимсан ўзи менга—деб ўшқира кетди. Қизи Умида камерани олиб, асабимга теккан холда тасвирга тушурмоқчи бўлди. Мен унга тасвирга туширавер, керак бўлса ечиниб тураман, деган гапни айтдим. Сўнг уларнинг ҳаммаси менга қараб ўшқира кетишди.

Алам қиларли ери шу ердаки, ҳомийлик қилиб тўртта боласини Канадага келишига сабаб бўлдим. 2012 йил 5-декабр куни Аэропортга кутгани чиқдим. Уларнинг келишига қанчалик ҳомийлик қилмайин, хатто мен билан саломлашишмади ҳам. Хотиним Чаманинг ҳам Канадада яшаш мақомини олгандан кейин кескин мен билан алоқаси ўзгарди. Мендан сўрамай кечалари қаёққадир ғойиб бўлиб, ярим кечада келадиган бўлди. Форсий тилида қандайдир эркаклар билан “ҳа жон!.. ҳа жон!” дея телефонда сўзлашадиган бўлиб қолди. Бу ҳам етмагандек янги йил кирадиган оқшом 25 яшарли раққоса қизи билан бир афғон аёли етакчилигида қаёққадир ғойиб бўлди. Орқасидан кузатиб боришимга рухсат бермади. Янги йилни ёлғиз кутдим ўша кун.

Авваллари бундай холат орамизда рўй бермаган. Чунки жанжал бўлган кунлари полиция кириб, мени квартирада қолдириб, Чамангулни олиб чиқиб кетган кунлар ҳам бўлган. Эссимда, 2011 йилнинг Августида хотиним билан уришиб, полицияга мурожат қилганимда Чамангул қўлимдан телефонни тортиб олиб шошилинч қандайдир номерни терган ва бор овози билан: Исмат ака!!! Тоғбой полиция чақирябди. Тезлик билан етиб келинг!—деб ёлварган.

“Мен хозир олис жойдаман. Кечқурун етиб бораман…”—деб жавоб қайтарган эди Исмат Хушев. Кўриниб турибдики ўшанда Чамангул полициядан қўрқиб, Исмат Хушевнинг паноҳига интилган. Ўзбекистон СНБси исканжасида эканлигимни ўшанда ҳис қилган эдим.

Ўша кундан бошлаб Исмат Хушевдан шубxаланиб, унга нисбатан ишончни йўқотдим. Олдинги кўрсатган “ёрдам”лари ёдимга тушди. Компьютерим ишламай қолганда Баҳриддин исмли устани олиб келиб, компьютеримга янги “мия” (venchnester) қўйиб, эски “мия”сини олиб кетган эди. Қолаверса, Исмат Хушевнинг СНБ билан яқин алоқада эканлигидан кўпчилик хабардор. У диссидент эмас. Унинг диктатура режимига содиқ бўлиб хизмат қилаётган жиноятчи эканлиги Канада ҳукуматига ҳам сир бўлмаса керак.

21- январ кунги оқшомда ҳам хотиним ва унинг фарзандлари ҳужумидан ҳимояланмоқчи бўлиб полиция чақиришга мажбур бўлдим. Тўртта полиция ходими етишиб келди. Бошлиғи Зоҳид исмли офицер. Агар адашмасам бу Зоҳид исмли афицер аввал ҳам полиция чақирганимда кириб келиб хотиним Чамангул билан нималарнидир форс тилида сўзлашиб, уни олиб чиқиб кетган эди.

Бу сафар ҳам тўғри кириб келиб, хотиним болалари билан тўпланиб турган хонага кириб, у билан суҳбатлаша бошлади. Хотиним Зоҳид билан суҳбатлашаётган хонага киришга интилаётсам, тепамда турган полиция қимирлашга ҳам рухсат бермади.

Сўнг телефон орқали расмий рус тилидаги таржимонга уланди. Чамангул менга нисбатан тўхмат сўзларни айтиб, “урди”, бетимга тупурди, сўкди деган айибларни қўйди.

Энг катта тўхмат шундаки, кладовкада турган бир темир парчасини бир полис менга кўрсатиб, сен шу темир билан хужум қилгансан, бу совуқ қурол, сен совуқ қурол сақлаябсан, деб мантиқсиз тўхмат қила бошлади. Мен унга тушунтирдим. Бу темир мана бу девордаги ойнадан чиққан мослама. Уни чиқариб ташлаб, уй хизмати ишчиси билан ойнани деворга ўрнатганмиз, деб.

Полициялар ўша куни мени олиб кетишди. Мен уларга касаллигим ҳақида гапириб огоҳлантирдим. Адвакат сўрадим. Улар адвакатни полиция станциясида олишлигимни айтди. Станцияда менга телефон беришиб, адвакатинг сўзлашмоқчи дейишди. Саломлашиб исмини сўрадим. Артел, деб айтди. Суҳбат рус тилида бўлди. Унинг сўзига қараганда мен хотинимни урган эмишман. Метал парчаси одам уришга мослашган қуролга ўхшаш махсус таёрланган мослама эмиш. Қизиқ, нега ўша ерда турган болғани қурол деб айтишмади? Кухнада узун-узун пичоқлар ҳам бор эди. Нега уларни қурол дейишмади? Диктатура ҳукум сурган Ўзбекистонда ҳам мелициялар бу ишни қилишмайди, уларнинг ҳали виждони бор.

Ўша куни полиция стансиясида тунадим. Кечалари ухлатмасдан бармоқ изларимни расмга олишди. Сув шилдираб оқиб турган хожатхонадаги битон супада мизғиб қолибман. Қўрқинчли туш бошланди. Кўчалардаги жамики ташландиқ темирлар орқамдан қувиб келябди, сенга қурол бўламиз деб. Улардан қочишга ҳаракат қилябману, қочолмаябман. Ёрдам сўраб атрофимдаги одамларга мурожат қилмоқчи бўлдим. Тилим килдираб овозим чиқмади. Кўз олдимда ўша Зоҳид исмли полиция офицери…

Темир панжаранинг даранглашидан сесканиб уйғондим. Олдимда полициянинг навбатчи ходими. “Нега бақирябсан, саломатлик жойидами?” —деди у ховатирланиб. Мен унинг самимий чеҳрасига қараб кулиб қўйдим халос. Ҳайрият, Зоҳид эмас, бошқаси…

22-январ эрталаб судга олиб келишди. Бу ерда мени бошқа адвакат билан таништиришди. Аёл киши. Мен у билан Олга исмли таржимон орқали суҳбатлашдим. У мени метал “қурол”ни қаердан олганлигимни суради.

2-этажимиздаги филипинлик кампир берган ойнанинг орқасидаги ўрнатма мосламаси (ошиқ-мошиқ) билан кўтариб чиққанлигимни айтдим. У менга индамай турсангиз сизни чиқариб юборишга ҳаракат қиламиз деган гапларни айтди. Акс холда бу жойдан чиқиб кетиш қийинлигини тушунтирди. Рози бўлдим. Полиция стансасидаги бир кунлик ҳаёт жонга теккан эди. Оқшомга яқин суд залига кўтаришди. Минг афсуски адвакатим кетиб қолган экан. Суд қолдирилди.

Ўша куни турмага олиб келишди. Докторлар касалимга оид медикаментларни бериб, Овқат таклиф қилишди. Мен эса протест билдириб емоқ ва ичмоқдан бош тортганлигимни айтдим.
23-январ эртаси Турмадан яна судга олиб келишди. Адвакатим яна алмаштирилди. Исми Сatherine Curri, телефони 416 975 83-92. Оқшомга яқин судлов навбати келди. Прокурор “айибларим”ни санаб ўтди. Энг ҳавфли жиноятчи эканман. Менга қурол сотиб олиш ва кўтариб юриш ман этилди. Мендан тортиб олинган қурол ойнадаги мослама эканлигини айтиб ўтди. Демак бепул адвакатларимга айтган гапларим прокурорга етиб борган. Нажот излаб полиция чақирган Tagbay Razzakov жабирланувчи эмас, жабирловчи бўлиб чиқди. Ховфли жиноятчиларнинг бири бўлиб қора рўйхатга тушдим.

Гапирсам бўладими, деб сўз сўрадим. Йўқ!—деб жавоб берди таржимон. Адвокат ўзи тушинтириб қўяди, деган сўзни айтди.

Эртасига адвакатимни кўрдим. Инглиз забонидаги бу аёл бир табассум хадя қилди халос. Шунинг ўзи мендай 66 ёшида жиноятчига айланган қария ғариб учун етарли неъмат эди. Тўғри-та, тил билмасам. Кимга ҳам керакман энди?

Хотиним Асматуллаева Чамангулга бахт кулиб боқди. Мен билан уч йилдан ортиқ яшаб, аччиқ-чучугимга чидаб келган Чаманнинг эшшаги лойдан ўтган эди. Ногиронлигим сабабли менга берилган квартирани тортиб олиб, тўрт боласи билан яшаябди. TORONTO BAIL PROGRAM назорати остидаман. Уй қамоғида “ҳавфли” жиноятчи бўлиб яшаябман. Мана сенга ХАҚИҚАТ!!!

Бу воқеликнинг ҳаммаси сиёсий фаолиятимга қарши қаратилган “қора куч”ларнинг пухта ишлаб чиққан плани асосида рўй берганига аминман.

Мўҳтарам хуқуқбон дўстлар, ёрдамингизга мўҳтожман. Воқеликка сизларни самимий ёндашади деган умиддаман. Tagbay Razzakov (Тоғбой Абдураззоқ)

Zamondosh.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.