Сатира

4-феврал хабарлари

Хабар: Мамлакатимизда сайёхлик сохасини ривожлантиришдаги кенг кўламли ислохотларга алоҳида эьтибор қаратилаябди. Жумладан Испания пойтахти Мадрид ва Германиянинг Дрезден шахарларида бўлиб ўтган халқаро сайёхлик ярмаркаларида Ўзбекистоннинг миллий стендлари кўпчиликни эътиборини жалб қилган… (“Анонс uz” ахборот сайти)
Изоҳ. Дрезден ярмаркаси ташкилотчиларидан бири бўлган “Shulz aktiv reizen GmbH” сайёхлик компанияси рахбари Франц Шульц ярмаркада қатнашаётган Ўзбекистонлик мутахассисларга мижозларни кўпроқ жалб қилиш учун стенддан И.Каримовни суратларини ва унинг исми билан боғлиқ барча материалларни олиб ташлашни тавфсия қилган.
Хабар: И.Каримовни 75 ёшлик юбилейи билан кўплаб хамюртларимиз Тwitter микроблоглари хизмати орқали табриклашди. Жумладан @АzаматMurodov деган фойдаланувчи ўз табригида адиб Мурод Мухаммад Дўстдан иқтибос келтирган: “Хозир мустақилмиз деб мақтанганларнинг биронтаси истиқлол учун курашмаган,. Фақат Ислом Абдуғаниевичгина мустақиллик учун курашган. (“Anons uz”ахборот сайти)
Изоҳ: Жуда тўғри иқтибос! 1991 йил 30-августида собиқ СССР Бош прокуратураси ГКЧПни қўллаган баьзи республикалар рахбарларини хибсга олиш хақида қарор чиқарган. Буни эшитган истиқлол учун қаттиқ курашчи И.Каримов ўша кунни ўзида Олий Мажлис сессиясини чақиради ва 31-август куни кечаси билан ўйлаб топган Мустақилликни томдан тараша тушганидек сессияда эьлон қилиб юборади.
Хабар: Давлат Солиқ қумитаси хар куни 24 соат мобайнида ишлайдиган 244 89 19 рақамли ишонч телефонини тадбиқ қилди. Бу хабарга изоҳ берган қумита ходимини айтишича, қўнғироқ қилган шахс аввал ўз исми –шарифини, уяли телефон рақамини ва яшаш жойи хақида маьлумот бериб, сўнг ўзини қизиқтирган саволини бериши керак экан. Шундан сўнг 1-2 кун ичида фуқаро ўз саволига жавоб олармиш. (“Podrobno uz» ахборот сайти)
Изоҳ: Саволларга жавоб битта. 1-2 кунда қўнғироқ қилганни олиб кетиш учун келишади.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013 йил 3-феврал Тошкент шахри.М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.