Унутилган фактлар

Ўзбекистоннинг ўзгармас лидерига туғилган кун тилаклари (30  январ куни инглиз тилида чоп этилган)

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, дунёдаги энг узун хукмронлик қилган қироллар шажарасига мансуб бўлмаган лидерлардан бири, 30 январ куни ўзининг 75 ёшлик туғилган кунини нишонламоқда. Ўзбекистонда унинг шахси шу қадар муқаддаслаштириб юборилганки, хеч ким унинг 23 йиллик хукмронлиги легитимлигини сўроқ остига олмайди. Мамлакатда президент сайловлари 1991, 2000 ва 2007 йилларда ўтқазилган ва одатда президентлик муддати кўпи билан 7 йилдан ошмаслиги лозим. Унинг йирик ҳажмдаги жилмайиб турган суратлари барча жамоат бинолари, истироҳат боғлари ва ҳатто катта кўчаларда ҳам одамларни кутиб олиб кузатиб қўяди. Кўпчилик томонидан сохталаштирилгани иддао этиладиган президентлик сайловларидаги рақиблари ўз лавозомларидан ажлишдан қўрқиб ошкора равишда Каримовга овоз беришади.

Тўлиқ назорат қилинадиган жамоатчилик ва хусусий ОАВлари йўлбошчига нисбатан маддоҳлик ва тилёғламачилик мисоли бўлган материаллар билан тўлиб кетган. Мусиқа, хордиқ ва арзон телевизион сериаллар ОАВларнинг бошқа муҳим мавзулари бўлиб қоларкан, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни мухокама қилишга ҳеч қандай ўрин ажратилмайди. Тизимни тандиқ қилишга қаратилган ҳар қандай уринишлар ўзгача фикрловчиларни тақиб қилиш, жавобгарликка тортиш, озодликдан махрум қилиш, қийнаш ва хатто йўқ қилиш йўли билан тўҳтатиб қолинади.

Мухолифат аъзолари 20 йилдирки хорижда қувғинда яшашади ва баъзи норасмий гап-сўзларга қараганда ўзбек махсус хизматлари фаолияти махсули ўлароқ, Каримов режимидан кўра кўпроқ ўзаро бир бири билан қарама-қарши ҳисобланишади. Сўнгги 20 йилда хорижда сиёсий бошпана олган Ўзбекистонликлар сони юз мингларга етиб қолган. Уларнинг камида ярими сиёсий қарашларидан кўра ижтимоий-иқтисодий муаммолар туфайли фуқаролигини алмаштирганлар экани айтилади.

Ислом Каримов икки марта жаҳондаги етакчи ОАВларнинг назарига тушган. 1996 йил сирли равишда йўқолган воиз ва диний лидер Абдували қори учун қасос олиш мақсадида Каримов хаётига уюштирилган 1999 йилдаги муваффақиятсиз суъиқасд халқаро майдонда янгиликлар мавзуси бўлишнинг биринчи сабаби хисобланади. 2005 йилда мамлакат шарқидаги Андижон шахрида норозилик билдириб чиққан 50,000 кишилик намойишчиларга нисбатан хукумат армияси томонидан номутаносиб куч ишлатилгани сабаб иккинчи бор янгиликлар мавзусига айланган.

Бу воқеалар натижасида АҚШнинг Хонабод шахридаги харбий хаво баъзаси зудлик билан ёпилиб, Каримов Россия лидери Владимир Путин олдида бўйин эгишга мажбур бўлганди. Йирик ғарб давлатлари бир томонлама Каримов режимига нисбатан санкциялар эълон қилишди, аммо кейинчалик улар олиб ташланди. Натижада хукумат учун бунинг ҳеч қандай сезиларли таъсири бўлмади. Аксинча, Европа Иттифоқи тузган қора рўйхатнинг бошида бўлган Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов бу санкцияларга қарамасдан Олмониядаги касалхоналардан бирида муолажа олишга эришди.

АҚШ-Покистон муносабатларининг совуқлашуви Ўзбекистон географик жихатдан марказида жойлашган Шимолий Таъминот Тармоғининг кенгайтирилишига сабаб бўлди. Ғарб билан алоқаларнинг кенгайиши, ва яна президентнинг “ўғрибоши” деб аталадиган тўнғич қизи Гулнора Каримова томонидан ташкил этилгани айтилаётган Россиялик йирик инвесторлар билан чиққан низолар Каримов-Путин муносабатларини Путин иқтидорга келган 2000 йилдан бери энг совуқ нуқтасига олиб келиб қўйди. Каримов таъбири билан “Кўп векторли ташқи сиёсат” деб номланган сиёсатни “Ўзбекистоннинг тартибсиз ташқи сиёсати” дейиш янада тўғрироқ бўлади.

Иқтисодий инқироз
Девалвация, назорат қилинадиган хорижий валюталарни айрибошлаш курси ва энергия тақчиллиги

Ўзининг илк чиқишларидан бирида Каримов халққа қарата: “Менга уч ой мухлат беринглар, Ўзбекистонни жаннат қилиб юбораман” деганди. Кейинчалик у яна мамлакатда бойлар бўлмаслиги тўғрисида ҳам ваъда берган. Ва бир неча ойдан кейин унинг хукумати, Европа давлатлари иккинчи жаҳон уруши даврида жорий қилган амалиётга бош уриб, миллий валюта айланмасини купонлар билан чеклаш амалиётини жорий қилишга мажбур бўлди. Каримов режими миллий валютани 1993 ва 1994 йилларда янгидан зарб қилди, бу Каримовни одамлар қўлидаги собиқ иттифоқ давридан амалда бўлган валютани алмаштириб бериш мажбуриятидан халос қиладиган сиёсий қадам эди. Ўзбекистон аксар фуқароларининг собиқ иттифоқ давридаги жамғармаларини янги валютада тўлаб беришдан бош тортган собиқ Иттифоқ худудидаги ягона давлат хисобланади.

Ўзбекистон мавжуд конлардан табиий захиралар қазиб чиқаришни максималлаштириш натижасида 1994-98 йилларда нисбий иқтисодий ўсишга эришди. Аммо кейинчалик хукумат бунинг баъдалини тўлашга мажбур бўлди. Заҳираларни қазиб чиқариш тизимлари тез эскирди ва баъзи йирик заҳиралар истеъмол қилиб бўлинди. Нефт ишлаб чиқариш ўн йил ичида икки маротабадан ортиқ қисқарди. Натижада Ўзбекистон ички истеъмол бозорида нефт ва табиий газ тақчиллиги вужудга келди.

Ахоли 80%дан ортиқ шахсий автомобилларини сиқилган табиий газда юрадиган мосламалар билан жихозлашга мажбур бўлганига қарамасдан барибир ёқилғи қуйиш шахобчаларида узун навбат кутишга мажбур бўлмоқдалар. Сиқинлган табиий газ автомобил эгаларига дунёдаги энг юқори нархларда сотилади, аммо барибир бензин ва дизел ёнилғисига нисбатан арзонроқ ва осонроқ топиладиган ёнилғи хисобланади.

Ўзбекистон иқтисоди етиштириш жараёнида болалар мехнати ва мажбурий мехнат давомий бўлган пахта яккаҳокимлигига таянади. Табиий ресуруслар, ҳусусан табиий газ ва олтин экспорти ёпиқ гурухга мансуб кишилар томонидан Каримовнинг ўғрибоши лақабли қизи Гулнорага таъалуқли экани айтиладиган орачи фирмалар орқали амалга оширилади.

Швейцарияда асос солинган ва Гулнора Каримовага тегишли бўлган Зеромакс хусусий ширкати Ўзбекистонда фаолият олиб борган ва Тошкент марказида 2.5 миллиард АҚШ долларига “Форумлар саройи” мажмуасини барпо этган. Бу маблағларнинг атига 10% қурилиш учун сарфланиб қолган қисми одатий Шарқий Европа сценарийси бўйича буюртмачи ва иш бажарувчилар томонидан пул ювиш йўли билан ўзлаштиргани тўғрисида гап-сўзлар юради. Бу бино қурилган йилда Гулнора Каримова Швейцариянинг энг бой ўн аёлидан бирига айланган. Таққослаш учун Лондон марказидаги Европада энг баланд бино хисобланмиш “London Shard of Glass” биноси 2008 йилда бир миллиард АҚШ долларидан ҳам кам маблағга қуриб битқазилган.

Каримов режими сохта ободонлаштириш лойихалари ва миллий бойликларнинг яширин савдоси орқали пул ювиш билан банд бўлиб қолар экан мамлакатда ишсизлик мисли кўрилмаган даражада ортди. Россиядаги Ўзбекистонлик мигрантлар сони беш миллиондан ошган ва Россия расмийлари Ўзбекистонлик мигрантлар юртига йилига 10 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул жўнатмалари юборишини хисоботларида кўрсатишади. Давлат бўлса автомобил бозорида эркин рақобатга йўл қўймаслик, мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларни хорижий валютага қиммат нархларда сотиш каби турли йўллар орқали қийин пешона тери билан топилган бу маблағларни мигрантлар оилаларидан тортиб олиш учун чоралар излайди.

Хукумат хорижий валютани ўзи ўрнатган курсларда мажбурий сотиб олиш сиёсатини юргизиши мамлакатда хорижий инвесторлар учун энг жозибасиз инвестицион муҳит яратилишига олиб келган. Ўзбекистонда ҳеч қандай қўшма корхона йўқки коррупцияга аралашишдек одатий холни бартараф эта олган бўлсин. Натижада мамлакатга мустақиллик йилларида киритилган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар миқдори бор йўғи 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, бу қўшни Қозоғистондаги айни кўрсаткичнинг ўндан бирини ташкил этади. Йирик корхоналар аллақачон “Қироллик оиласи” га тегишли ва ҳар қандай муваффақиятли ўрта бизнес ёки хукмдор элита томонидан ташкил этилган ёки кейинчалик улар томонидан тортиб олингандир.

Факт: Каримов ўз ваъдаларининг устидан чиқди: у мамлакатни хукумдор элита учун жаннатга айлантирди ва хақиқатан оддий одамларнинг бойиб кетолмасликларини кафолатлаб қўйди.

Хавфсизликка қўлбола тахдидлар
Ўзбек халқ эртаклари

Ислом фундаментализми ва терроризм Каримов режими учун дастлабки йилларданоқ энг ҳасос мавзулардан бири бўлди. Советларнинг 70 йиллик таъқиқидан кейин 1980-йиллар оҳирида Исломга қизиқиш ортди. Диний қарашлари кучли бўлган кишилар асосан мамлакатнинг учдан бир ахолиси зич жойлашган Фарғона водийсида яшашади. Каримов Фарғона водийсидаги диний кўпчиликни ўзининг президентлик позициясини кучлантириб олиш мақсадида фойдаланди. У 1991 йилдаги президентлик сайловларидан кейин Ислом республикаси эълон қилишни ваъда бериб уларнинг қўллаб қувватлашлари асосида Ўзбекистон ўша пайтдаги парламенти бўлган Олий Советни тарқатиб юбориш конституционал хуқуқини қўлга киритди.

Сайловлардаги ғалабасидан кейин мутлоқ иқтидорини жорий қилар экан биринчи бўлиб Исломий қарашдаги кишиларни йўқ қилиш, озодликдан махрум қилиш ёки қувғинга учратишни бошлаб юборди. Баъзи диний лидерлар ўз тарафдорлари билан Афғонистонга қочиб Ўзбекистон Исломий Ҳаракати байроғи остида бирлашдилар.

Кейинчалик Ўзбекистонда вужудга келган диний тузилмалар ёки махсус хизматлар томонидан бохабар холда вужудга келтириладиган, ёки бир йўла махсус хизматларнинг ўзлари томонидан ташкил этиладиган бўлди.

Якуний хулосалар
Каримов мамлакатда вужудга келтирган беқарорликка ечимлар таклиф қила оладиган прагматик дастурлари мавжуд мухолифат гурухлари мавжуд эмас. Бу Каримовни бугунгидек 23 йилдир умуман тенги йўқ лидерга айланиб қолишининг асосий сабабидир. Каримовнинг вориси мухаққақ Каримовнинг ўзи танлаган киши бўлиши тўғрисида шубха йўқ. Россия билан совуқлашиб бораётган муносабатлар ва Гулнора Каримованинг халқаро майдонда обрўсизланиб бораётганига қарамасдан лидерлик иштиёқи ошиб бораётгани Ўзбекистон келажаги борасида қарашларни янада чигаллаштириб юбормоқда. Кейинги лидер хукмронлигида ахвол янада беқарор ва ноаниқ бўлади деб аниқ айтиш мумкин, ёки Ғарбнинг “Шундай ўйлаяпсанми – демак шундай бўлади” кинояли таъбири бугун Ўзбекистон учун жуда мос тушади.

Илҳом Тошкенбоев,
Мухолиф ёшлар лидери
Тошкент шаҳри
(“Туронзамин” таржимаси)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tahlil, Uzbek. Bookmark the permalink.