Сатира

3-феврал хабарлари

Ўзбек матбуоти шу кунларда тарқатган баъзи хабарлар ва уларга шархлар.
1-хабар. “Ўз.А” Ўзбекистон ахборот агентлиги 2 кундан бери биронта хабар ёзмайди?…
Изоҳ. Дам олиш куни дам олишда. Улар хам одамку ахир. Президент дам олиши мумкину, Ўз.А ходимларига мумкин эмасми???
2-хабар. Ўзбекистон Давлат Божхона хизмати ходимлари 2012-йил мобайнида божхона қонунларини бузиш бўйича 24 179та(!) хотлатни аниқлаб, 107,6 млрд сўмлик(!) моддий бойликларни мусодира қилганлар… “12 news uz.” ахборот сайти.
Изоҳ. Агар мазкур ҳисобот Давлат Солиқ қумитаси, Давлат автомобил назорати хамда Ёнғин ҳавфсизлиги Бошқармаларининг йил якунлари бўйича ҳисоботлари билан жамланса, Ўзбекистон фуқаролари эртаю-кеч фақат божхона қоидаси, ёки солиқ тўлаш қоидаси, ёки автомобил харакати қоидаси ёки ёнғин хавфсизлиги қоидасини бузиш билан оввора ва Давлат бюджети фақат шу қонунбузарликлар натижасида тўланган жарималардан иборат эканлигини шохиди бўламиз.
3-хабар. Швециянинг “TеliaSonera” ширкати Бош ижрочи директори Ларс Нюберг лавозимидан истеъфо берган. У ўз истеъфосини “Биз Ўзбекистонлик хамкор хақида кўпроқ маьлумотни қўлга киритмасдан активларни сотиб олганимиздан афсусдаман” деган сўзлар билан изохлаган… “Озодлик” радиоси тарқатган хабардан.
Изоҳ. Ким билан хамкорлик қилганингиз хақида Ж.Депардьега хам айтсангиз бўларди, жаноб Ларс Нюберг!
4-хабар. Фонд Форум 6-феврал куни Миллий Маданият Марказида “Эъзоз” кўргазмасини, Ёшлар Ижоди Саройида эса 7-февралда “Ўтмиш ва замона” фотокўргазмасини ташкил қилади… Фонд Форум ахборот маркази хабаридан.
Изоҳ. Ушбу саройлар директорлари: Фонд Форум ўша кунларга ижара хаққини тўламаслиги аниқ, ҳеч бўлмаса коммунал хизматлари харажатларини тўлармикан? Сўрасанг, балога қоласан… Қандай билсак экан?…
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 3-феврал Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.