Сатира

2-феврал хабарлари

Охириги кунларда ўзбек матбуотида эьлон қилинган хабарлар ва изоҳлар:
1- хабар. “…Ўзбекистон болаларга медицина хизмати кўрсатиш бўйича 2011-йил якунига биноан дунёнинг 165 давлати орасида 9-ўринни эгаллаб, АҚШ, Германия ва Франция каби давлатларини орқада қолдирган.” (Podrobno uz. сайти 1-феврал)
Изоҳ. Ушбу хабар тарқатилиши билан Ўзбекистоннинг АҚШ, Германия ва Франциядаги элчихоналарига ўз болаларини Ў збекистонда даволатиш истагини билдирган минглаб фуқаролардан юртимизга виза олиш учун аризалар тушган. Натижада элчихонани консуллик бўлинмалари 24 соатлик иш графигига ўтишга мажбур бўлганлар. Тошкент шахар хокимлигида болалар касалхоналарида бемор ўринларини кўпайтириш хамда мехмонхоналарда чет элликларни қабул қилиш учун етарлик миқдорда жойлар тайёрлаш масаласида тезкор мажлис бўлиб ўтган. Тузилган тезкор штабга шахар Хокими Р.Усмонов шахсан бошчилик қилаябди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазири А.В.Алимов Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотига юборган эьтирозида бу масалада Ўзбекитон ноҳақ равишда 9-ўринга туширилгани ва унинг маьлумотига кўра давлатимиз биринчи учталикдан жой олиши кераклигини билдирган.
2-хабар. Ўзбекистон билан Япония орасида савдо-иқтисодий хамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Охириги йилларда Япония тарафидан 19 миллион долларлик 331 лойиҳага беғараз ёрдам берилган. (Ўз.А ахборот агентлиги 1-феврал)

Изоҳ. Ўзбекистон билан Япония орасида савдо алоқалари умуман йўқлигидан Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари бекорчиликдан зерикканлар. Ходимларни баьзилари Фонд Форумни Япониядаги вакили бўлиб, яна баьзилари Япон мулозимларини фарзандларига ўзбек тилидан дарс бериш бўйича қўшимча иш топган бўлсалар, бошқалари ичкиликка хуруж қўйганлар. Олинган маьлумотларга кўра элчи Х.Караматовни “белая горячка” касаллигидан даволаш учун Тошкентга қайтаришган.
3-хабар. 26-январ кунидан бошлаб таниқли қўшиқчи Юлдуз Усмоновани “Гулисан” қўшиғи республика FM радиостанциялари орқали кўпайтирилмоқда. Шунингдек хабар қилинишича Самарқанд вилояти Оқтош шахрида 5-март куни қўшиқчини концерт дастури намойиш қилинади.(12uz.)
Изоҳ. Келишувга биноан Ю.Усмоновани 2013-йил мобайнида республика радиоканалларида ижро этган барча қўшиқлари учун тўланадиган маблағни Фонд Форум олади. “Тирикчилик” мақсадида қўшиқчи ўз концертлари нархларини ошириб юборган. Ташкилотчилар пул тополмаганлари натижасида баьзи концертлар, жумладан Қримда 1-октябр ва 3-декабр кунлари мўлжалланган қўшиқчининг концетлари бекор қилинган. Оқтош шахридаги ташкилотчилар концертгача бўлган бир ойдан кўпроқ муддатда қандай қилиб айтилган миқдорни йиғиб олишга бошлари гаранг. Хой-наҳой бу концерт хам бекор қилинса керак.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 2-феврал Тошкент шахри М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.