Жаҳонгир Муҳаммад: “ҚИЁМАТ КУНИ”
-6-
Сулаймон тоғи. Ўш.
Саиджон Доно билан мактабда бирга ўқиган. Лекин шу қизга уйланаман, деб хаёлига ҳам келтирмаганди.
Бир куни дадаси׃
-Болам, мана университетни ҳам битираясан, энди бошингни икки қилмасак бўлмайди,-деб қолди.
Дадаси тарих ўқитувчиси эди ва тез-тез ўқувчиларни олиб Сулаймон тоғига бориб турарди.
Донони ўша ерда кўриб қолибди.
-Синфдошинг бор эди-ку, аълочи қиз, ҳамма мажлисларда шеър айтадиган, исми ҳам, ўзи ҳам Доно қиз. Шуни кўриб қолдим. Бошига ҳижоб олибди. Мингта гапирсанг, битта жавоб қилади. Суриштирдим, совчиси кўп экан. Агар отни қамчиламасак, кетиб қолади… Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Qiyomat kuni | Leave a comment »