Сатира

Фармони олия
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
1. Бўлиб ўтган Ўзбекистон Президентининг 75 йиллиги байрамини юқори савияда ўтказилишини таьминлашдаги фидокорона мехнатлари, давлат раҳбари обрўсини кўтаришда кўрсатган маддохлик саньати учун қуйидагилар тақдирлансин:
“Фидокорона мехнатлари учун” ордени билан:
-Дубнов Аркадий (“Говорим Узбекистан, подразумеваем Каримов” мақола муаллифи) – Путин хокимиятга келгандан сўнг Ўзбекистон Президенти билан мунтазам учрашувларига бархам берганидан соқол қўйишга мажбур бўлганлиги учун;
-Усмонова Юлдуз – Давлат рахбарига бағишлаб “Сени осмонимга қачон олиб кетаман?” деб йиғлаб ижро этган қўшиғи учун;
-Ежков Сергей (Санжар Искандар билан биргаликда) – “Узметроном” сайтида менга бағишлаб “Первый номер» ва қатор бошқа олди-қочдиларни ёзишига бериладиган “қуруғидан” воз кечганига, лекин сигарет чекишни ва “стучать қилишни” тўхтатмаганига;
-“Подробности уз.” ва “Горизонт уз.” сайтлари рахбарлари(исмлари ёдимдан чиқди) – мени, ўзбек халқини ва Ўзбекистонни улуғламоқчи бўлиб, ўқиган кишининг алла-қайси жойи томирлари тортишадиган мақолаларни мунтазам босиб чиқарганлари учун;
-Зохидов Марат – йил давомида олган гонорарларини оқлаш мақсадида “В преддверии 75-летия И.Каримова” мақоласини ихтиро қилгани ва мени Де Голь, Т.Рузвельт хамда У.Черчиллга таққослагани учун;
-Беатрика –хоним (Нидерландия Қироли) – 75 ёшида ихтиёрий равишда тахтни бўшатиб, ўғил болалик қилгани учун;
-Каримов Ислом (Ўзбекистон Президенти)– 75 ёшида ихтиёрий равишда тахтни бўшатмай ўғил болалик қилгани учун;
2. Юбилейни файзли ўтказилишига қўшган катта ҳиссалари учун “Бирдамлик”, “Дунё овози”, “Замондош”, “Туронзамин”, ”Жахоннома”, “Узньюс. нет”, Ўзбекистон инсон хуқуқлари жамияти ва Ёдгор Норбўтаев сайтлари рахбарларига миннатдорчилик билдирилсин. Уларни тақдирлаш масаласи Ватанга қайтганларидан сўнг алоҳида кўриб чиқилсин. Сайт рахбарлари эьтиборини Олий Мажлис Сенати менга уларни Ватанга қайтишларини ўз лавозимимни сақлаган холда кутиб олиш ҳақида берган топшириғига қаратилсин.
Ўзбекистон президенти И.А.Каримов 1-феврал 2013-йил Тошкент шахри.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.