Янги қонун

МДҲ ҳудудида ўзбек бўлиш янада қийинлашди

Ўзбекистон “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги Битим”ига қўшилди ва бу борада махсус қонун қабул қилди.

Мазкур Битимга қўшилиш ҳақидаги қонунда бу одим миграция билан боғлиқ замонавий хавф-хатарларга қарши самаралироқ курашишга кўмаклашади дейилади.

Битимда ноқонуний мигрантларни депортация қилиш, ахборот алмашиш ва кадрлар малакасини ошириш борасида ҳамкорлик қилиш чора-тадбирлари назарда тутилган.

Энди Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги ўзбеклар, хусусан Россиядаги ўзбек муҳожирлари ҳақида бевосита маълумот оладиган, уларни назорат қиладиган бўлди.

Бугунга қадар Ўзбекистоннинг мазкур Битимни қабул қилмагани унинг йўлига қисман тўсиқлар қўяр эди. Шунақа, МДҲ ҳудудида ўзбек бўлиш янада қийинлашди.

Т.Ҳайдаров.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.