Сатира

Давлатимиз раҳбари оиласида бугун эрталабки нонушта пайтида катта жанжал чиққан

Тошкент шахар хокимлигининг “Кўча ва махаллаларни номини тартибга келтириш” хақидаги қарори МДҲ давлатларининг пойтахтлари ва йирик шахарлари рахбарларида катта қизиқиш уйғотганлиги хабар қилинади. Шахар Ҳокими Р.Усмонов номига шу масалада хамкасбларидан ва турли фаоллардан келиб тушаётган хатлар ва мурожаатлар сони кундан кунга ўсиб бораябди. 28-январ куни Россия Президенти В.Путин Москва шахар мэри(хокими) С.Собянин билан учрашуви чоғида пойтахт рахбарига зудлик билан Тошкентга бориб, кўчаларни замонавий номлаш тажрибасини ўрганиб келишга даьват этган. Шахар хокимининг бу топшириқ бажарилишига мухолифат қаршилик қилса керак, деган шубҳасига Президент –“Биз Тошкентликлар каби “Собака лает, караван идет” сиёсатини қўллаймиз!”,- деб сўзини якунлаган. Бу хақида Россия Президенти матбуот маркази хабар қилади.
Х Х Х
Ишончли манбалардан олинган хабарга кўра Давлатимиз рахбари оиласида бугун эрталабки нонушта пайтида катта жанжал чиққан. Тўполонга 28-январ куни Тошкентда Ўзбекистон Экохаракатини бўлиб ўтган форуми сабаб бўлган. Оила аьзолари стол атрофига тўпланишгач, Президент катта қизи ушбу тадбир хакида матбуот тарқатган хабарларида Фонд Форум ташкилотчи эканлигини ёзилмаганлиги хамда хабарларда уни ўрнига Экохаракат рахбари Борий Алиханов ҳаддан ташқари кўп мақтаб юборилганидан аразлаб, яқинда тайинланган республика Матбуот қумитасининг рахбари Омонулло Юнусовни ишдан олдиришни талаб қилган. Шундоқ хам нонуштада бош оғриғи билан ўтирган оила бошлиғи бунга жавобан столга мушт уриб. “Сени ҳам, Фондингни ҳам, Экохаракатингни ҳам, халқингни хам онасини фалон қилай”,- деб хонани ташлаб чиқиб кетган. Бугун бу масалада Фонд Форум матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.
Х Х Х
24-январ куни Давлат Солиқ қумитаси таркибида валюта олди-бердисига қарши курашиш Бошқармаси очилгани ҳақида ҳукумат қарори эьлон қилинган. Қарорда ушбу бўлинмага ахоли орасида нақд чет эл валютасини олди-бердиси масаласида республикада тартиб ўрнатиш, айбдорларга нисбатан чоралар кўриш топширилган. Шунингдек Бошқарма бошлиғи хар ойи камида …0 000 долларни қуруғини юқорига узатиш лозимлиги белгиланган.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 29-январ Тошкент шахри. М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.