Сатира

Ўхшамаса учрамас

Мамлакатлар орасида мавжуд кўплаб дипломатия сирларини фош этган таниқли “Викиликс” сайти АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Кроллнинг Ўзбекистон – Россия алоқаларидан хавотирланиб жўнатган хатини ўз сайтида эьлон қилган.

Жумладан элчининг Марказий разведка Бошқармасига юборган хатида бу икки давлатнинг рахбарлари собиқ разведкачи бўлганликлари ва яқин орада бирга разведкага бориш ниятларига АҚШ мулозимлари алоҳида эьтибор бериш лозимлиги айтилади.

Элчи жаноблари ўзларининг фикрларини асослар экан, ўзбек халқини ибораси билан айтганда уларнинг юлдузлари бир-бирларига тўғри келганликлари бекорга эмаслигини таькидлайди.

Биринчидан, уларни орасидаги ёши кичиги яқинда ўзининг кичик юбилейини нишонлаган бўлса, каттаси шу кунларда катта юбилейини нишонламоқчи эканлиги, ёши нисбатан кичиги улуғ ва катта давлатни бошқараётган бўлса, ёши улуғ ва каттаси нисбатан кичик давлатга рахбарлик қилаётганлиги хақида ёзади.

Иккинчидан иккаласининг хам хотинларидан иккитадан қизи борлиги, каттасини катта хотинидан, кичигини эса кичик гўзал гимнастикачи аёлдан ўғиллари мавжудлиги, каттасини собиқ катта хотини ва кичигини ша кунлардаги кичик хотинлари ўзларига нисбатан бошқа динда бўлганлиги хам буларни бир-бирига бўлган яқин муносабатлари оллодан эканлиги деб фаразланади мактубда.

Элчи хатида булардан ташқари хам улар орасида жуда кўп ўхшашликлар мавжудлиги уларнинг ўзаро яқинликларига асос эканлиги хақида айтилади.

Иккаласи хам тахтини мустахкамлигини газ ва олтин сотишдан олинаётган даромадга умид қилишлиги, кичигини катта устози пиёнисталиги, каттасини кичик шогирди эса сукағонлиги, каттаси 24 йилдан бери, кичиги уни тенг ярми 12 йилдан бери ўз давлатларини бошқаришлари, каттаси катта теннис билан, кичиги кичик дзюдо билан мунтазам шуғулланиши, кичиги узоқдан-узоқ матбуот анжуманларида саволларга маьноли жавоб берса, каттаси эса катта-катта байрамларда узундан-узун маьносиз табрикларни жўнатиши, кичиги туну-кун шахарма-шахар, давлатма-давлатга юрса, каттаси эса ҳеч қаерларга бормай қароргоҳида бекиниб ўтириши, кичиги қизларини бошқа давлатларга сафар қилишларини ўзи таьқиқласа, каттаси қизларини бошқа давлатларга боришини бошқалар таьқиқлаши, иккаласи хам ўз рафиқаларини матбуот воситаларидан яшириши туфайли турли миш-мишлар туғдириши, бири ўз давлати фуқароларини миллионлаб жўнатса, иккинчиси уларни ўз давлатида миллионлаб қабул қилиб олиши, иккаласи хам КГБ деган ташкилотга ўта вафодорлиги шулар жумласидан эканлиги мактубда урғуланади.

Шулардан келиб чиқиб у шахсларни шу кундаги муносабатлари айни замонда АҚШ тинчлигига хавф солаётган энг катта хатарлардан бири эканлиги, деб баҳоланади элчи мактубида.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 28-январ Тошкент шахри М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.