“Туронзамин” почтасидан

Тани- жонимиз соғ бўлсин!

Ривожланган демократик давлатларда хусусан АҚШда агар бир фуқаро тез ёрдам чақирса 4 ёки 5 дақиқада етиб келиши мумкин экан. Чунки у ерда инсон қадр қиммати устун туради экан.Худо кўрсатмасин бизда агар бирор кор ҳол руй берса, афсуски, тез ёрдам жуда кеч келади. Бир Наманган вилоятидаги шифохоналарда ишловчи ўз исмини айтмаслигимизни илтимос қилган бир шифокорнинг бизга маълум қилишича тез ёрдам машинаси микрорайон худуди учун 2 та холос экан.

Шаҳар худудида атиги 4 та тез ёрдам машинаси ишлар экан холос.

Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда медицина ривожланаётганлиги, улар учун турли хил техник воситалар берилаётганлиги , медицинанинг риволаниши учун катта-катта маблағлар ажратилаётгани ҳақида бонг уришади.

Унда нима учун тез ёрдам машиналари Наманганнинг микрорайон худуди учун атиги 2та холос? У ҳам кеч келади. Фавқулодда ҳолат юз берса инсон жони узилганидан сўнг кейин келади. Худди Америка фильмларида фильм сўнгидаги ҳамма ерлар портлаб, ҳамма ёқ адойи тамом бўлингандан кейин полициячилар етиб келганидек.

Албатта айтишингиз мумкиндир “ҳозир хомийлар ва шифокорлар йили ўтиб кетдида” деб. Ахир Ўзбекистонда қонунларимизда таъкидланганидек инсон қадр қиммати биринчи ўринда туриши керак эмасми. Инсоннинг соғлиғини ўйлаш шифокорлар зиммасида эмасми? Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари ва шифокорлар ҳадеб келган беморларнинг қўлига қаравермай юқоридаги муаммолар хусусида ҳам бош қотирсалар савобли ишга қўл урган бўлардилар. Чунки шифокорларимиз Гиппократга қасам ичишган.
Хаммамизнинг тани- жонимиз соғ бўлсин!

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.