Дилмурод Саййид ижодидан

Шаҳват канизаги

(Криминалистикага оид ҳикоя)

БИРИНЧИ ҚАДАМ

Шаробнинг кучидан кўзлар сузилди,

Вужудлар тўлғониб, ҳислар узилди.

Эҳтирос тўфони босиб, бу кеча-

ИФФАТ аталмиш зўр қўрғон бузилди!

Забон «Йўқ!” деди-ю, кўнгил тиланди,

Қон тўкиб ғунча ҳам гулга айланди.

Оппоқ бўйин ила сийна «лолагун”-

Бўлгач, қиз бўшашди инграниб…мамнун!…

Дилмурод САЙЙИД

* * *

МИЛИЦИЯ ходимлари бостириб киришганида Гуландом чекилган наша таъсиридан тўлиқ қутилмаганди. Шу боисдан ҳам формалик эркаклар рўбарўсида қип-яланғоч ўтирганлигини идрок этолмас, карахт нигоҳлари эса, бемаъно эди.

— Қотиб қолибди-ку, устига чойшабни ташланг, — буюрди ёши ва унвони каттароқ ходим сержантга.

Сержант буйруқни бажарди.

— Ювиниш хонасида ҳам иккитаси бор экан, бир аёл, бир йигит, — деб хабарлади уй йўлагини қараб, балконга ўтаётган милиционер. Кейин ушланганларга бақирди: — Чиқларинг буёққа маразлар!

Фақат белидан пастини сочиқ билан ўраган 25-30 ёшлар чамаси эркак ва 20 ёшлардаги аёл қўрқа-писа чиқиб, хонага кирдилар.

–Хўш, уч киши — икки байтал, бир айғир! — деди капитан бармоқларини шақирлатиб. Сўнг: — менимча, яна бир кавалер бўлиши керак, негаки, «шиппак» иккита, «оёқ» битта!

Уч милицонер икки хоналик уй, ошхона, балконни қидиришди.

— Бошқа ҳеч ким йўқ, ўртоқ капитан! — деди сержант.

— Ҳожатхонани ҳам қарадаингизми?

Ҳожатхона эшиги кўча эшикдан кираверишда чап тарафда бўлгани учун эътибордан қолганди. У ердан 45 ёшлар чамаси эркакни топишди.

— Кийинларинг, қолганини бўлимда гаплашамиз, — буюрди капитан.

Пастда турган «УАЗ»га аввал эркаклар, кейин икки аёл чиқарилиб, эшик ёпилди. Олдиндаги енгил машинага капитан ва сержант минди.

Кўп ўтмай пештоқига «Туман ички ишлар бошқармаси» деб ёзилган, атрофи панжара билан ўралиб, кириш эшигида автоматли соқчи турган бино олдида тўхташди.

Барча ёзув-чизувдан иборат расмиятчиликлар тугагач, икки аёлни бир камерага, эркакларни эса, қафасмонанд хонага қамаб қўйдилар.

— Ничего Гуличка, бу первый раз эмас «выйти замуж», — кулди шериги, — нари борса икки ё уч соат, адресни текширишади, кейин бирорта бошлиққа беседага олиб чиқишади ва… яна кўчага.

Гуландом ҳам шундай бўлишини биларди. Шеригига қараб жилмайди.

— Вой Гуличка, ёмон чиройли куласан-да. Эркак бўлганимдами, секин фақат ўзимники қилиб олар эдим, — деди шериги ва яқин келиб уни белидан қучоқлади. Кейин эркалай бошлади:

— Асалим, Гуличкам, жоним! Кел, ўпишайлик. Ташится қилайлик. Ваннада зўр бўлаётганди, ментлар келиб, кайфолом бўлди. Сенинг мижозинг қалай мужик экан, анча қийнади шекилли…

Гуландом жавоб ўрнига «олхўри» бўлиб кетган сийнасини кўрсатди. Шериги жуда қизиқувчан эди.

— Гуличка, хотя бы вақтни ўлдириш учун гаплашиб ўтирайлик. Масалан, биринчи мартаси қандай бўлган? Ахир, биринчиси эсдан сира чиқмайди-ку! Ўзим ҳам баъзан эслаб тураман. Ўшанда — икки йил аввал энди 18 га киргандим. Шу ёшгача қишлоқда бирор йигит қучоқлаши тугул, ҳатто қўлимдан ушлатган эмасман. И вдруг, ўқийман деб келдиму, қандайдир 2-3 ойда… Шаҳар барибир шаҳар-да! Йигитлари ҳам гапга уста, пулдор… Исми янглишмасам, ё Шуҳрат эди, ё Шавкат… Хуллас. Икки-уч йўлимни кесиб чиқди, кейин машинасида сайр қилдирди. Кейин тоққа таклиф қилди. Кечгача қайтамиз, деб ваъда берувди. Лекин… Маст бўлиб қолибман. Беш киши эдик: уч йигит, икки қиз. Комплементларга маҳлиё бўлиб, икки пиёла шампан ичганим эсимда. Хуллас, икки кун қолиб кетдик. «Группавой секс» қандай бўлишини ўша икки кунда билиб олгандим. Шеригим анча «профессионал» экан. Кўпроқ мен билан бўлишди йигитлар… Шаҳарга қайтгач, бир ҳафта ғужанак бўлиб ётдим, худди маткам ёрилиб кетгандек… Йўқ, ўн кундан кейин яна тоққа чиқдик. Бу гал бошқа компания билан… Ўзингда қандай бўлган биринчиси?

— Мен ҳам шу сенга ўхшаб ўқигани келгандим. Мана ўқитиб қўйишди, юрибман сексология фани бўйича ҳали у «оппонент», ҳали бу «оппонент»нинг хизматини қилиб, — деди Гуландом шеригининг кўкрагидан сийпай, — биринчиси… Ўзим хоҳлаганман. Ўзимдан ўн ёш катта одам билан ётганман. Биласанми, нега? Ўша кишига тегмоқчи эдим. Мен ижара турган жойда яшарди. Эшигимиз ҳам тўғрима-тўғри эди. Хотини Дубайми, Туркиями қайсидир шаҳарга кетиб қолган. Бир қизчаси ота-онасида бўлиб, ҳар якшанба олиб келарди. Бир-икки марта қизчасига қараб туришимни илтимос қилди. Уйига чиқдим. Анчагина бой яшаркан. Бир куни, аксига олиб, «хозяйкам» касалхонада, шеригим уйига кетганди. Дилшод ака чақириб қолди.

— Гуландом, ёрдамингиз зарур, — деди ёқимли кулимсираб. Қизчасининг туғилган куни экан, дастурхон безадик. Овқат пиширдим.

— Меҳмонлар қачон келишади, ахир қоронғи тушаяпти-ку, — дедим.

Дилшод ака туғилган кун оилавий нишонланишини тушунтирди.

-Сиз ҳам оиламиз аъзосидек бўлиб қолдингиз, Мухлиса қизим сизни жуда ҳам яхши кўради,- деди.

«Имененник» қизчага яхши тилаклар билдириб, «Бренди» ичдик. Кўп ўтмай, қизча ухлаб қолди. Кейин видео кўрдик, аввал Юлдуз ва Мирза «записи»ни, кейин сал эротик фильм. Бу орада «Бренди» бўшади, қандайдир таъми ширин, ўзи ўткир шарбат ичилди. Аввалига Дилшод аканинг эркалашлари, ўпиб-қучоқлашидан бироз уялдим, тортиндим ҳам. Лекин лаблар томоғимни куйдириб, қўллари белдан пастимни, сийнамни сийпалагач, оёқ-қўлим бўшашиб, ўзим ҳам бир нималарни хоҳлаб қолдим. Кутилмаган оғриқдан қаттиқ инграб юбордим… Эрталаб никоҳ ўқитиб келдик. Ўқишга кирдим, контракт билан. Кейин очиқчасига яшай бошладик. Ҳомиладор бўлиб қолдим. Дилшод ака аборт қилдиришим шарт эканини келиштириб тушунтирди. Кўндим. Кейин… Хотини келди чет элдан. Улар расман ажрашмаган эканлар. Аввалига мени роса дўппослади хотини. Маҳаллага, участкавойга судраб чиқиб, тоза шарманда қилди. Қишлоғимга, ўқиш жойимга олиб бормоқчи бўлди. Дилшод деганлари «қуённинг расми»ни чизиб юборди. Битта мелиса ҳаммани чиқариб юбориб, мен билан очиқ савдога ўтди:

— Қадимда «андом» деб аёллар жинсий аъзосини айтишган. Агар кўнсанг, гулга қиёсланган жойингдан бир баҳра олдирсанг, сени бу шаллақидан қутқараман, яна бир тинч ижара уй ҳам топиб бераман. На ўқишингда, на қишлоғингда билишмайди бу машмашаларни. «Ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолади!» Акс ҳолда Дилшоднинг законный хотини гул ўрнига тикан ўстириб юборади.

Мен тинч бўлиш учун, ҳатто ўлимга ҳам розийдим, лекин жон-ширин! Мелиса гапининг устидан чиқди, мен ўша кеча бегона тўшакка ётдим. Орадан бир кун ўтиб, янги ижара уйга кўчдим. Ўша куниёқ уй эгаси — ўрис кампир мени бошқатдан ювинтириб, ҳатто массаж қилди. Янги усти-бош кийдирди. Кечқурун эса, қандай ижара уйга келганимни тушундим, аммо орқага йўл йўқ эди. Ўша кечаси икки эркакка хизмат қилдим. Бир кун ўтиб, яна иккитасига.

Гуландомнинг гапи бўлинди. Камера эшиги очилиб, навбатчи сержант кўринди.

— Қани чиқинглар, жононлар! Озодлик, суюнчини унутмасангиз бўлди, — деди сержант.

— Ҳозир берақолай, начальник, — деганча соқчига суркалди иккинчи аёл, — «тўрқовоқ»ни очайми, «бедана»нг сайрайдими ўзи?

Навбатчи ҳам пишиққина экан:

— Биззи бедана эски тўрқовоқни ёқтирмайди, — деди аёлнинг думбасига аста шапатилаб.

— Ҳо, шунақами? Ўзи тўрқовоқ кўрганми?.. Ёки…

Пайров чала қолди. Аёллар «даъволари йўқ»лиги ҳақидаги қоғозга имзо чекишгач, кўчага чиқариб юборилдилар…

ЭР КИШИНИНГ ОРИ

Гуландомнинг отаси муаллим, онаси қишлоқ кутубхонасида ишларди. Беш фарзанд — тўрт қиз, бир ўғил, Гуландом тўнғич қиз эди.

Қишлоқ жойда зиёли кишига алоҳида ҳурмат билан қаралади. Аксарият далада ишлайдиган ҳамқишлоқлари ўз болаларини тергасалар ҳам, албатта, зиёли хонадонни мисол қилиб: «Бегим муаллимди ули, қизини кўргин, қандай уқувли. Сен ҳам пўстакка ўхшамай, каллангди ишлат, уккағар! — деб айтишарди. Тўй-маъракада раислик бегим муаллимга берилар. Аёли Момохол кутубхоначи эса, қишлоқ аёлларига маслаҳатгўй саналар, айниқса, оилада қиз бола тарбияси масаласида Момохолга мурожаат этиларди.Лекин…

Қишлоқчилик — ҳар қандай хабар товуш тезлигида тарқалади.

«Гуландом бузилиб кетибди!», «Яширинча эрга теккан экан, кундоши келиб қолибди!», «Мелисанинг фоҳишалар рўйхатида турар экан!» қабилидаги гап-сўзлар Бегим муаллимни «Тўрдан тушуриб, тўшакка йиқитди».

Қизни келин қилиш умидида ота-онага беқиёс мулозаматда юрган Райим чавандоз, Эшназар бригад, Матқобил фермер муаллимга салом бермай қўйишди. Фарзанди учун Бегим муаллимдан танбеҳ эшитган Маҳамат кўкнор билан Қўйлибой чойхоначи, айниқса, жиртакни қаттиқ чалишди.

— Агар менинг қизим шу ишни қилсами, чатаноғидан йиртиб, тириклай кўмардим, — деб кўпирди кўкнор.

— Ўзи кўзи сал ўйнақироқ эди чамамда, — мой қуйди гапга чойхоначи, — шуни билиб туриб отаси катта шаҳарга жўнатганини қара!

— Чавандоз келин қилмоқчи эди, «Ўзим ўқитаман» ҳам деганди… Райини синдирган муаллим… — давом этди кўкнор.

Аёлларга-ку, худо берди:

— Баласини олдирибди ёсуман, қўрқмаганини қаранг, — деди Халича дўкончи.

— Катта шаҳарда бола олдириш ишми, ҳожатга кириб-чиқишдек гап, — деди мактаб фарроши Сония.

Она барибир она! Момохол эрта тонгда йўлга отланди. Анчагина пулни белига боғлаб, аввал туман марказида яшайдиган укасининг уйига келди.

— Бирга борасан, Норқул, — деди укасига.

Автобусга ҳам қаноат қилмай, киракаш енгил машинага миндилар. Йўл бўйи ўйга толди она: «Охирги марта тўрт ой аввал келиб-кетган эди. Тўғри, анча қиммат кийимлар кийган, бироз толиққандек ҳам кўринганди. Бир кеча ётиб, шаҳарга қайтганди. Ҳеч гап йўқ эди-ку? Ахир, бузуқ бўлса, икки йилдан бериси хабар топардилар-ку!» Йўқ, бу гаплар ёлғон, бизни кўролмайдиганларнинг фисқи фасоди. Ўзи ким топиб келибди? Ҳа, Матқобил фермернинг бева укасидан чиққан, дейишди…»

Фермернинг чиндан ҳам хотини ўлган укаси олиб келганди бу хабарни. Уч йил олдин хотини ўлган бу кишини Истам итбоз дердилар. Ҳаромдан ҳазар қилмай, ит савдоси билан шуғулланиб, мўмайгина пул топар, ишратга «суяги йўқ» киши эди. Айнан ит савдоси сабаб Тошкентдан ҳам уч-тўртта ошна орттирганди. Ҳар тўрт-беш ойда катта шаҳарга тушиб, аёллар билан маишат қилиб қайтар, лекин ҳар ҳафта туман марказидаги таниш «жонон»ларни ҳам йўқлаб туришни канда қилмасди. Унинг ҳам Бегим муаллимда кеки бор эди. Ўтган ёзда кўпнинг ичида муаллим уни «Бузуқи, қишлоқнинг бўйнидаги тавқи лаънат», деб айтганди.

Фақат акасининг ҳурмати учун Истам индамай кетган эди.

Тошкентга бу галги сафари Истамга омадли бўлди. Иккита кучук боласини сотиб, нақд 500 доллар фойда кўрди. Фойдадан 100 долларни маишатга ажратди.

— Ёш, ўйноқисидан бўлсин, — деди кўзлари йилтираб.

Шундай «касб» бор — қўшмачилик! Истамдан ит харид қилган йигит айнан шу иш билан шуғулланарди.

— Гап йўқ, ока! Қайси миллатдан бўлсин? — деди илжайиб.

— Ўзбек бўлсин, 20-22 ёшларда.

— Ҳисоб, танланг, — йигит Истамнинг олдига бир даста сурат ташлади, — студенткалар.

Истам ютоқиб-ютоқиб ярим яланғоч, деярли яланғоч қизлар суратини томоша қила бошлади.

— Оҳ-оҳ, оҳ! Қани энди иложи бўлса-ю, ҳар бири билан бир кечадан… — деди сўлагини оқизиб.

— Иложи пул-да, окагинам. Ўн минг сўмдан юз «кўки»гача, ёққанига ташланг ставкани, туни билан сизники!

Истам бирдан тўхтади. Столга ташланган қиз суратини қайта қўлига олди. Чўмилиш кийимидаги жононнинг суратига тикилиб қолди. Қўшмачи йигит орт томондан ўтиб изоҳ берди:

— Бу Гуля, культурада ўқийди, 20 ёшда.

— Нархи-чи, нархи? — сўради Истам.

— Бир кечаси 25 минг сўм, бир мартага ўн минг, ижара уй ҳақи алоҳида, — жавоб қилди йигит.

— Суратнинг ўзи қанча?

Қўшмачи аввал ҳайратланди, кейин кулди:

— Минг сўм беринг, майли!

Истам бир даста пул орасидан битта мингталикни столга ташлади. Суратни авайлаб, паспорти ичига солди. Кейин шошилмай гап уқтирди:

— Йигирма беш эмас, ўттиз минг оласан. Фақат бошқа одам киради. Мен эса, унинг қичиғини томоша қиламан озроқ. Келишдикми?

Қўшмачи маъқул ишорасини қилиб, бош силкиди. Кечқурунги соат 9 да учрашадиган бўлдилар. Истам шаҳарда туриб, мардикорчилик қиладиган, асли қўшни қишлоқлик тенгдошини излаб топди. Меҳмон қилди, ароқ ичишди. Зиёфат охирлаб қолганида:

— Бир ёш жононга ваъда қилгандим. Лекин боролмайдиганга ўхшайман, — деб аёл суратини олиб кўрсатди.

Мардикорнинг кўзи ўйнади:

— Зўру, а, жўра, зўру! — деёлди холос.

— Истасанг, сен борақол, ошна, — деди бепарво.

Мардикорнинг бўғзига бир нима тиқилгандек, кўзлари олайиб кетди.

— Тур кетдик, жонон кутиб қолмасин!

Чеккароқ мавзедаги уй олдида уларни қўшмачи йигит кутиб олди.

Истам уни четга тортиб, пул тутқазди:

— Айтилган 30 минг яна 5 минг ижара учун, жами 35 та. Анави ошнамни олиб кирасан. Кейин сездирмай мени!

Қўшмачи ва мардикор уй йўлагига кириб кетдилар. Ўн беш дақиқа чамаси ўтиб, иккинчи қаватдан йигитнинг боши кўринди:

— Ҳов ака, чиқинг, иш бошланди!

Истам иккинчи қаватга кўтарилиб, ичкарига кирди. Пардаси қия сурилган эшик ойнасидан хона ичига қаради. Икки оёғи тепага кўтарилган аёл, унинг устида мардикор ҳаракатларини бироз томоша қилди. Кейин балконга чиқиб сигарет чекди. Шу орада аввал эркак, кейин аёл ювиниш хонасига кириб кетишди. Лекин ичкаридан қулфламадилар. Истам

аста бориб салгина қия очиқ жойдан ичкарига мўралади. Қоп-қора сочлари юз-кўзини тўсган, кўкраклари дуркун, қомати келишган, оёқлари узун, сонлари бўлиқ жувон душ тагида турар, мардикор эса аёлнинг ортидан қучиб, маммаларини эзғиларди. Аёл юз-кўзини тўсган сочларини икки қўллаб тепага кўтарди. Истам унинг бор-бўйига қўшиб юзини ҳам аниқ кўрди. Вужудида шаҳват эмас, ўч ҳисси кўпирди: «Шошма энди, Бегим муаллим! Ким бузуқи, ким қишлоқ бўйнидаги тавқи лаънат экани эрталаб аниқ бўлади қишлоқдошларга!»

Кейин балконга қайтиб, мардикорни бир дақиқага чақиришни сўради қўшмачидан.

Уят жойини катта сочиқ билан ўраган мардикор чиққач:

— Қалай экан? — деди шивирлаб.

— Зўр, гап йўқ. Ўзинг ҳам бир кўргин, жўра, — деб илжайди мардикор.

— Келаси сафар! Фақат кетаётганингда уч кундан кейин яна келишингни айтиб, учрашув тайинлаб қўйгин. Бир ўзи икковимизга етар!

Кўчага чиқишгач, қўшмачи йигит гап қотди:

— Гулянинг «Бозори чаққон», агар ростдан ҳам уч кундан кейин келадиган бўлсангиз, закалат ташлаб кетинг, ока!

Истам ўнта мингталикни узатди. Сўнг:

— Бугун сешанба, худо хоҳласа, шанба куни кечки олтига тайёрлаб қўйгин. Эшикдан кирганимизда, фақат чўмилиш кийимида бўлсин, яна қирқ минг оласан. Ёнимда нозик одам бўлади. Ҳа, унгача ўқишига ҳам бормасин. Келишдикми?

Қўл ташлашдилар…

… Момохол қизини кўриб, аниқлик киритиш учун пайшанба куни пешиндан кейин институтга келди. Эртасига ҳам кун бўйи кутди қизини, курсдошлари «Билмадик», «Балки бетобдир», «Қишлоққа бормоқчи эдим-ей» қабилида жавоб айтишди.

Гапни қишлоқдан эшитинг энди.

Бу хунук хабар биринчи бўлиб Истамнинг жияни, Матқобил фермернинг катта ўғли Муртазони ғазабга келтирди.

— Ўйлаб гапираяпсанми? — деди акаси Истамга қаҳрли тикилиб.

— Амаки, худодан қўрқинг! — деёлди жияни.

— Гапни Бегим муаллимга ўхшаганлар ўйламай гапиради. Худодан ота-онасию қишлоқдошларини бадном қилиб, фоҳишалик қилиб юрганлар қўрқсин!

Муртазо чиқиб кетди. Ака-ука ёлғиз қолдилар.

— Исботинг борми, ука? — деди укасининг билагидан силталаб фермер.

— Бор! — Истам суратни кўрсатди ва кимдан олганлигини ҳам айтди, — керак бўлса, тирик исбот ҳам бор!..

Муртазо амакиси уйидан чиқиб, Бегим муаллимнинг уйига борди. Бегим шипга тикилганича қимир этмай ётарди.

—Маллим,— деди Муртазо,—амакимни ҳамма билади қандайлигини. Мен Гуландомга ишонаман.

— Бегим бир сўз демади. Фақат кўз ёши — икки кундан буён тош бўлиб турган томчилар ёноқларидан сизиб, ёстиққа тўкилди. Ва… бирдан, ҳеч кутилмаганда ўкраб-ўкраб йиғлаб юборди Бегим муаллим.

Муртазо бироз каловланиб турди-ю, сўнг ортига ўгирилди. Жон-жаҳди билан югуриб Истамнинг уйига кириб борди.

— Амаки, тўғрисини айтинг, маллимдан ўч олиш учун шу ёлғонни тарқатдингиз, а?!

Жиянининг кўзидаги оловни кўриб, бироз ҳадикланди: «Қутурган буқа ғунажин учун катта буқага тик чиқар экан!»

– Бери кел, – деди жиянини имлаб. Кейин кўрпачага имо қилди, – ўтир!

Орага қисқа жимлик чўкди.

— Биламан, севасан уни! Гап бундоқ, эртага барвақт кел. Акамга индама. Бир жойга олиб бораман. «Юзта эшитгандан, бир кўрган афзал!»

Шанба куни амаки-жиян кеч соат тўртга яқин шаҳарга келишди.

-Фақат жиянимлигингни билдирма. Итбоқарман дейсан,- уқтирди Истам.

Қўшмачи йигит уларни тавозе билан кутиб олди. Кафега бордилар.

— Соат беш ярим бўлди, ока, — эслатди қўшмачи.

Манзилга етиб боришганида соат олтини кўрсатарди.

— Мен йўлакда қоламан, ҳамкасбим — шу йигит дам олади, — деди Истам, — мана бу қолган қирқтаси.

Кейин қўшмачини четга имлади ва аста гапирди:

— Агар ҳамкасбимга ёқмаса, ўзим кираман. Ҳозирча ҳув гаражнинг панасида тураман.

Истам гараж томонга юрди, икки йигит уй йўлагига.

Эшикни ўрис кампир очди. Ичкарига кириб эшик ёпилгач, қўшмачи тўғридаги хонага имо қилди:

— Ўша ёққа кирсанг, бас. Ечиниб кутиб ётибди.

Муртазо ичкарига юрди. Хонага кириб, икки одим юргач, таққа тўхтади. Кўзлар тўқнашдилар. Бир лаҳзалик бу тўқнашув ҳаммасини ҳал қилди. Муртазо шаҳд билан ўгирилди-ю, кўча эшикка йўналди. Ундан йўлакка. Оёқлари зиналарга тегиб-тегмай пастга тушиб, кўчага ўқдек отилиб чиқди. Кейин катта йўлга қараб югуриб кетди.

Гўё шундай бўлишини билгандек гараж панасида турган Истам илжайди. Жиянининг такси тўхтатиб кетганини кўргач, таниш йўлак томонга юрди. Таниш эшикдан кириб, қўшмачи йигитга дуч келди.

— Қани? — шивирлаб сўради, — Жонон қани?

Қўшмачи бошини хона томонга ирғади.

— Сен кетавер, буёғига ўзим… — деди Истам.

Қўшмачи чиқиб кетди. Истам йўлакдаёқ қип-яланғоч ечиниб, кейин хонага кирди. Аёл бир сийнабанд ва кафтдек трусида диванда юзтубан ётарди. Муртазо чиқиб кетгач, бироз каловланиб туриб, сўнг диванга ўтириб қолганди. Қўшмачи ҳеч нарсани суриштириб ўтирмади. Фақат:

–Ҳозир бошқаси киради, Гуля, яхшилаб кутиб ол, бели бақувват бойлардан, — деб чиқиб кетганди.

Гуландом учун ким киришининг фарқи йўқ! Унинг иши — қабул қилиш! Бирдан шуни ҳис этиб, хўрлиги келган ва юзтубан ётиб олганди. Ортидан келиб устига ётган, сийнабандини, трусигини ечиб ташлаган қўл соҳибига қараб ҳам қўймади. Аксинча, кўзларини чирт юмиб олди. Мижоз тинмай пишиллаганча, аёлни ўзига ўгирди. Кейин таранг сонларини икки ёнга очди…

Дуркун маммаларни анор сиққандек эзғилар, паровоздек пишиллаб гоҳ лабларидан, гоҳ томоғидан, гоҳ кўксидан сўриб ўпарди. Бунга ҳам қониқмай, аёлнинг болдирларидан ушлаб, тепага кўтарди…

«Йўқ, бу Муртазо эмас, бу Муртазо эмас!» дерди ичида аёл: «Ҳаракатидан анча хотинни кўрган, ёши ҳам қирқдан ўтганга ўхшайди. Чунки бу ёшдагилар шошилмайди. Обдон эзғилаб, аёлнинг ичидаги сувни чиқаришга ҳаракат қилади…»

Мижоз қаттиқ ҳансираганича аёлнинг кўкракларини бор кучи билан сиқимлаб олди. Оғриқ зўридан тўлғонган кўйи:

— Кўкрагимни қўйиб юборинг, — деганича Гуландом кўзларини очиб, устидаги эркакка қаради…

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Dilmurod Sayyid. Bookmark the permalink.