Сатира

Алоқалар

Тошкентда Ўзбекистон хотин-қизлар қумитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтганлиги хабар қилинади. Конференция ишида барча вилоят, шахар ва туманлардан сайланган депутатлар иштирок этдилар. Шунингдек конференция ишида Бирлашган Араб Амирлиги, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия ва бошқа давлатларда тунгги мехнат билан банд бўлган юртимиз хотин-қизларининг вакиллари қатнашганлар. Улар орасида сўзга чиққан Тошкентлик Розия-ойим Каттахўжаева ўтган даврни чет элга юборилган элимиз вакиллари яхши натижалар билан тугатганини ва режа кўрсатгичлари ортиғи билан бажарилганини фахр билан қайд этди.

Бунга Президентимиз И.Каримов томонидан хотин-қизларга нисбатан доимо фақат олдинга сурилаётган ва чуқурлаштирилаётган эхтиёжларини қондириш хамда рахбаримизни хар кундаги, тўғрироғи хар тундаги эьтибори самараси экани таькидланди. Айниқса Ўзбекистон хотин-қизлари деганда юртбошимиз аввалом бор ўзларини хотинларини ва қизларини англашлари минглаб аёлларимиз учун чет элга сафар қилиш имкониятини очиб берилгани урғуланди.

Аёлларимиз алоқаларни ўрнатишга ташриф буюраётган мамлакатлар сони кундан кунга ортиб бораётганлиги жамиятимизда ушбу алоқалар нархини тобора пасайтиришга имкон яратди. Айниқса вакилларимиз ташриф буюрган узоқ ўлкаларда баьзан катта қизимизни учратиб қолишимиз бизларга нисбатан ўша ердагиларни эьтиборини оширишга сабаб бўлаётганлиги учун ушбу қизимизга ўзимни миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, деди мехнат фахрийси. Катта ютуқли алоқаларни қайта-қайта такрорлар эканмиз, тундалик хаётимиздаги баьзи камчиликларга йиғилганларни эьтиборини қаратмоқчиман, деди маьрузачи.

Биринчидан, негадур бизнинг доирамиз хам ўзининг чиройи билан алоҳида ажралиб туришига карамай Фонд Форум доирасида ташкил қилинаётган “Bazar-ART”, “Мехр пули” “Хамжихатлик нархи” лойихалар вакилларимизни рақиб ўрнида кўришаябди;

Иккинчидан, алоқаларни иккинчи маротабасини тан ва нархи(таннархи) кундан-кунга камайиб кетаётганига ўтирганларни бефарқлигини таькидлаш лозим;

Учинчидан Тошкентга ташриф буюрган Жерар Депардье билан бизларни алоқа қилдиришга имкон берилмагани Фонд Форум рахбарлари хақида баьзи фикрлар туғдираётганлигини айтиб ўтишим лозим, деб якунлади маьрузачи.

Конференция хотин қизлар қумитасини янги рахбарларини сайлагани хабар қилинади.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил. 26-январ Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.