Сатира

22-январ хабарлари

Жаҳон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон президенти И.Каримовнинг 75-йиллик тўйини ўтказишга тайёргарлик ишлари якуний паллага кирганлиги хақида хабар қилишмоқда.

Чет элдан ташриф буюрадиган нуфузли мехмонларни кутиб олиш, жойлаштириш ва тадбирда қатнашишининг ташкилий ишларини шахсан назорат қилиш мақсадида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Ломберто Занниер кеча Ўзбекистонга ташриф буюрган. Юбилейда қатнашиш чоғида ўз расмий мақомини тўғрилаб олиш учун қайта сайланган АҚШ президенти Б.Обама 21-январ куни тезкор равишда қасамёд келтириб Президентлик мақомини эгаллаган.

Тошкентда тузилган “Юбилей ўтказиш ташкилий қумитаси”нинг пайдо бўлаётган молиявий муаммоларини зудлик билан хал қилиниши мақсадида Ўзбекистон Марказий банки раиси Ф.Муллажонов “Ипак йўли банки” ва “Туронбанк” рахбарларини хамма ишлардан озод қилиб, ташкилий қумита тасарруфига юборган. АҚШнинг Сиетл университетида юбилей сабабчисининг хаёт йули ва сиёсий фаолиятига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтган. Унда сўзга чиққан “Registan net. “ тармоғи асосчиси Натан Хамм “Ўзбекистонда юбилей ўтказилса хам, сиёсий муҳит ўзгармайди” мавзусидаги маьрузаси анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган. Қирғизистон Президенти Тошкентга тезкор етиб келиш мақсадида Сўхдан айланма йўл қурилишини жадаллаштиришга топшириқ берган.

Юртбошимизнинг Қозоғистонлик бир гурух хамфикрлари эса давлатимиз рахбарига совға сифатида Ўзбекистон фуқароси Хайрулла Турсуновни Актобе шахридан Ўзбекистонга жўнатиш арафасида. Юбилей тадбирлари Фонд Форум ташкил қилган “1000 та тўйга тенг 1 та тўй” лойихаси доирасида амалга оширилаётганлиги хабар қилинади. Шу сабабли Фонд Форум ҳомийлар кенгаши раиси Г.Каримова Швейцариянинг Давос шахрига мўлжалланган ўзининг сафарини бекор қилгани хақида илгари хабар берган эдик.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 22-январ Тошкент шахри М.Мансур

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.