“Туронзамин” почтасидан

Газ қаёққа оқмоқда?
Чортоғ йўли “Пахтали кўл” махалласи фуқароларидан бирининг маълум қилишича улар яшаётган махаллада ҳозирги кунда “Чорсу” меҳмонхонаси олдидаги “қора бозори”да доллорфурушлик қилаётган Аюбхон исмли собиқ милиция ходими, ўз уйида тандир, турли хил сопол идишлар, пиёла,чини ишлаб чиқарувчи цех очганлигини, у газдан қўлбола насос ёрдамида фойдаланаётганлигини маълум қилишди.
Уларнинг айтишларича собиқ милиция ходимига қарши хеч ким чора кўра олмаяпди. Махалла фуқаролари унинг олдига бориб , дархол газдан бу йўл билан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилишганда у ахолига қараб “кимни олиб келсанг олиб келаверинглар, менга деса худоёрхонингни олиб келмайсанларми” деб ҳайдаб юборган.
Шундан сўнг аҳоли вакиллари Маҳалла фуқаролар йиғинига, участка нозирига ҳамда ҳокимиятга бу воқеа юзасидан аҳборот беришган. Лекин ҳозирча бу ташкилотлар бунга чора кўришга шошилмаяпдилар.
Албатта беш қўл баробар эмас, аммо собиқ милиция ходимлари ишларидан бўшаганаридан сўнг таниш-билишларин рўкач қилиб, ноқонуний иш олиб боришадиган бўлса ва керакли ташкилотлар бунга эътибор беришмаса, натижада қонунларимиз оёқ ости бўлиши муқаррар-ку!
Охирги ҳабарга қараганда маҳалла аҳолиси юқорироқ ташкилотларга мурожаат қилишмоқчи. Қани кўрайликчи, таниш-билишчилик устивор бўлармикин ёки қонунми?
 22 январь, 2013 йил.
Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.
Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.