Сатира

21-январ хабарлари
«Uzreport” ахборот агентлигини хабар беришича Жахон банки баҳоларига кўра 2012-йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида 8,2% лик иқтисодиётнинг энг юқори ўсишини Ўзбекистон намойиш этган. Жахон банкини таькидлашича, инқирозни бошидан ўтказаётган Европа давлатларида бу кўрсатгич 3%гача камайган. Нефть баҳолари юқори бўлишига қарамай Россия давлатининг иқтисодий ўсиш суратлари сезиларлик равишда пасайганлиги хам катта ташвиш билан қайд қилинмоқда.

Бу маьлумотлар эьлон қилиниши билан Россия давлатида мехнат мухожирлигида яшаётган миллионлаб Ўзбекистонликларнинг асосий қисми республикага қайтаётгани кузатилмоқда. Давлат статистика қумитаси 2013-йилда Ўзбекистонга 45 мингдан ортиқ Россия фуқароларини вақтинча ишлашга келишини башорат қилмоқда.
Х Х Х
20-январ куни Оқ уйда қайта сайланган АҚШ президенти Барак Обама инаугурация маросимида қасамёд келтирган. Тадбирда президентнинг рафиқаси Мишель Обама, 2та қизи Саша ва Малия Обамалар қатнашишган. Тантанали маросимга бошқа президент томонидан унинг 2та қизи Гулнора ва Лолалар таклиф қилинмаганликлари хақида юборган эьтирозли телеграммаси бироз доғ туширганини оммавий ахборот воситалари қайд қилишган.
Х Х Х
Ўзбекистонда энг йирик молиявий ташкилот бўлган Фонд Форум кенгаши раиси Г.Каримова январ ойи охириги кунларида Швейцариянинг Давос шахрида бўлиб ўтадиган жахон молия анжуманида қатнаша олмаслигини билдирган. Бу хабарни эшитган анжуман ташкилотчилари Гулнора-хоним иштирокидаги мўлжалланган 18та тадбирни бекор қилишидан саросимага тушиб қолишган деб хабар беради “Тошкент ҳақиқати” газетаси.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 21-январ Тошкент шахри М.МАНСУР.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.