Сатира

20-январ хабарлари

Илгари хабар берганимиздек, республика оммавий ахборот воситаларини дам олиш кунлари ўз фаолиятларини тўхтатиши муаммоси Ўзбекистон ахборот ва матбуот агентлиги учун “бош оғриқ” масала бўлиб қолмоқда.

Хозирча вақтинчалик чора сифатида агентлик буйруғига биноан дам олиш кунлари оммавий ахборот воситаларидан биттаси навбатчи сифатида ишлаши кўзда тутилган. Қолган “Ўз.А” ахборот тарқатиш агентлиги ёки “Олам. уз” ахборот портали каби ахборот воситалари дам олиш кунлари ўз сайтларини очилмайдиган режимга ўтказишлари буюрилган. 19-20-январдаги дам олиш кунларида “12уз” информацион порталига навбатчилик қилиш топширилган.

* * *

“12уз” информацион портали хабар қилишича “Ўзбектуризм” Миллий компанияси раисининг ўринбосари Анвар Темирходжаев Туркия маданият ва туризм вазирининг таклифига мувофиқ Туркияга ташриф буюради. Бу хабарни изохлаган Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон ва Туркия давлатлари орасидаги сиёсий ва иқтисодий хамкорлик тобора ривожланаётганлигини билдирган. Икки мамлакат орасидаги буюк дўстлик алоқалари олдида бир йил муқаддам 85 нафар турк тадбирколарини Ўзбекистонда қамалиши ва уларнинг бизнеслари тортиб олиниш холатлари иккинчи даражали масала эканлиги урғуланган.

* * *
“12уз” информацион портали хабар беришича Давлат божхона қумитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими Т.Эшмирзаев Афғонистон давлати томонидан у ердаги ишлаб чиқарилган 2 минг тонна қуритилган меваларни(сухофрукт) Россияга экспорт қилинишига Ўзбекистон тўсқинлик қилаябди деган баёнати тухмат эканлигини билдирган. Мулозимни айтишича уларга Афғонистон тарафидан бу масалада хеч ким мурожаат қилмаган. Нега унда бу масалани хал қилиш учун бир самолёт тўла одам зудлик билан Қобулдан Тошкентга учган? –деган саволга Т. Эшмирзаев елкасини қисиш билан чегараланган.
***

“12уз.” информацион порталига Тошкентлик сайтнинг мунтазам ўқувчиси М.Мансурдан эьтироз хати келиб тушган. Ўқувчи ўз хатида сайтнинг рус тили сахифасидаги маьлумотлар ўзбек тилига тўлиқ таржима қилинмаслигидан норозилигини билдирган. Шунингдек “информацион портал” сўзи ўзбекчасига “ахборот портали” деб ёзилиши хамда Темирходжаев фамилияси ўзбекча Темирхўжаев деб ёзилишига портал рахбарларини эьтиборини қаратган.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 20-январ Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.