Сатира

19-январ хабарлари
18-январ куни Тошкентда Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг 2012-йил натижаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда кўриб чиқилган асосий масалалар ва қабул қилинган қарорлар қуйидагича:
-ахолини Россияга мехнат мухожирлигига ёппасига кетаётганига асосий айбдор деб уларни бемалол юртимиздан чиқазиб юбораётган Ички ишлар вазири Б.Матлюбов топилди. Унга Россияда кўча супириш ва фаррошлик билан шуғулланаётган барча хамюртларимизни зудлик билан орқага қайтариб олиб келиш ва шу ерда кўчаларни супуртириш топширилди;
-коллеж ва лицей битирувчи ёшларни порасиз ишга жойлаша олмаётганлигига бефарқ бўлгани учун Бош прокурор Р.Қодиров огоҳлантирилди. Ёшларни ишга жойлаштириш порасини олиш прокуратурага топширилди хамда ёш бола эканлигини назарда тутиб пора ставкасини камайтириш топширилди;
-Москва шахрида Ўзбекистонлик фаррош Б.Хамроевни қамалгани ҳақидаги хабарни Президент Россия телевидениесидан кўриб билгани ўта ачинарли ахвол эканлиги урғуланди. Бу хабарни етказиш учун юртбошини дам олиш пайтидаги тинчлигини бузишга ботина олмаган ёрдамчилар “бездельник” эканлиги аниқланди;
-Ўзбекистонга атиги 2 млрд долларга ускуна олиб кириб, сўнг халқни шилиш билан шуғулланган МТС фирмаси Фонд Форумга доляни жуда оз миқдорда бериб юргани ачинарлик ахвол деб топилди;
-Советлар даврида Фарғона водийсига олиб борадиган темир йўлни Тожикистон орқали ўтказилгани, ушбу йўлни лойиҳачиларини барчаси ахмоқ эканлигидан далолат бериши белгиланди;
-Советлар даврида Тошкентда Рогун электростанциясини лойиҳасини тузган мутахассислар ўша пайтда И.Каримов билан маслаҳатлашмагани кечириб бўлмас холат деб белгиланди. Бош прокурорга зудлик билан уларни топиб, ўзларини, агар вафот этган бўлсалар фарзандларини узоқ муддатга қамаш топширилди;
-Марказий Осиёдаги 5та давлат рахбарлари доимо дўст бўлиши кераклиги хамда миллий одатларимизга кўра улар ичидаги ёши энг улуғига хаммалари бўйсуниши лозимлиги белгиланди;
-“Ҳисобли дўст айрилмас” деган ўзбек ҳалқ мақоли мажлисда ўтирган ва юқорига узатишни баьзан эсидан чиқараётган мулозимларга хам тегишли эканлиги белгиланди;
-Шахар ва қишлоқларда газ ва свет мунтазам учаётган ва халқки қозони қайнамаётган бир маҳалда Тошкентда “Жахон мода хафталик”ларини ўтказилаётганлиги халқимизни азалий орзу-ниятларини рўёбга чиқишидан далолат бераётганлиги белгиланди;
-Фонд Форум рахбари Г.Каримовани навбатдаги тўй утказиш билан бандлиги туфайли мажлисда иштирок этмаётганлиги узрли сабаб деб белгиланди;
Мажлисда республика ривожи билан боғлиқ бошқа масалалар хам кўриб чиқилди.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tahlil. Bookmark the permalink.