Сатира

17-январ хабарлари
«Uzmetronom» сайти 14-январ куни “Хроника масштабной неразрухи” деб аталган бош мақоласида республиканинг турли худудларидаги ахоли таьминоти билан боғлиқ нихоятда яхши ахволни ифодалаган. Мақолада айтилишича, Тошкент шахридан 40км узоқликдаги Озодбош қишлоғи ахолиси газ, сув ва электроэнергия билан туну-кун таьминланмоқда. Худди шундай ахвол Тошкент шахридан 30км узоқликда жойлашган Чирчиқ шахрида хам кузатилади. Тошкент шахрининг ўзидаги Чилонзор, Алгоритм ва Юнусобод худудларида яшовчи ахоли свет ўчиши нима эканлигини аллақачон эсдан чиқарган. Сирдарьё ва Самарқанд шахарларида истиқомат қилувчи бир гурух фуқаролар бу холатларга шахсий миннатдорчиликларини билдириш ниятида Тошкентдаги Президент девонига ташриф буюришмоқчи. Мақола сўнгида муаллиф “Ижтимоий фикр” амалга оширган сўровнамадаги 97 фоиз ахоли айни пайтлардаги бахтли хаётларидан тўла мамнунлиги хақидаги илгари берилган хабарлар ўз ифодасини тўла топганлигини билдиради.
Х Х Х
“Билайн” кампаниясидан сўнг таниқли уяли телефон алоқаси оператори “Ucell” компанияси хам алоқа хизмати нархларини оширганлигини маьлум қилди. Компаниянинг республикадаги рахбари Али Аган 2013-йилда Ўзбекистонда ўз нархларини оширмаган фақат “Ucell” компанияси қолганлиги туфайли, ўзбек халқи ибораси билан айтганда “ёлғиз моххов” бўлиб қолиш компания имиджига жиддий зарар келтириши мумкинлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинганлигини билдирган . Бу янгиликни Швециянинг “Teliasonera» ширкати ва унинг Ўзбекистондаги хамкори Фонд Форум мамнуният билан қабул қилганлар.
Х Х Х
Ўзбекистон республикаси Марказий банки янги ташкил қилинган акционерлик-тижорат “Прокурор-банк” банкига хорижий валюта амалиётига рухсат берувчи лицензия берилганлигини маьлум қилади. Ушбу банк бошқа тижорат банкларидан фарқли ўлароқ фуқароларга фақат чет эл валютасида хизмат кўрсатади. Янги очилган банк орқали мижозлар прокурорлар хизматилари учун чет эл валютасида “перечисление” қилиш имкониятига эга бўлишлари ушбу молия ташкилотининг хизматидан фойдаланувчиларнинг сони кундан-кун ошиб боришини башорат қилиш мумкин. Хозирча банк мижозлардан валютани фақат қабул қилиш амалиётини бажаради.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 17-январ Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.