Сатира

16-январ  хабарлари

Ўзбекистон Молия Вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2013-йилдан бошлаб бир қатор сохаларда ишлаган фуқароларнинг нафақага(пенсияга) чиқиш имтиёзлари бекор қилинди. Вазирликнинг билдиришича, ушбу қарор туфайли иқтисод қилинган маблағлар одатдагидек буюк келажак сари қурилаётган йўл харажатларини қоплашга сарфланади. Шу билан бир қаторда хукуматнинг ушбу қарори мехнаткашлар томонидан мамнуният билан қабул қилингани хам хабарда билдирилади.
Х Х Х
“Ижтимоий фикр” маркази томонидан амалга оширилган Ўзбекистон ахолисини 2012-йил якунлари буйича суров натижалари катта шов-шувларга сабаб бўлди. Сўров иштирокчиларининг 97 фоизи билдирган республика ахолисини турмуш даражаси нихоятда ошганлиги ва халқ фаровонлигини ўта юксалганлиги натижасида улар ўзларини жуда бахтиёр инсонлар деб хисоблашлари хақидаги фикри шахар ва қишлоқларда катта шодиёналикларга сабаб бўлган.

Деярлик хар бир худудда бўлиб ўтган тантаналар мобайнида таниқли саньаткорларни чиқиши ва дошқозонларда ош дамланиши кузатилган. Бу хабарларни эшитган Россия ва бошқа давлатларда мехнат қилаётган юртдошларимиз ёппасига ватанларига кайтаётганликлари туфайли авиачипталар ва поезд чипталарининг катта танқислигини юзага келтирди.

Х Х Х

Таникли “Билайн” уяли телефон алокаси фирмасининг Ўзбекистондаги вакили бўлган “Unitel” корхонаси 20-январдан бошлаб хизмат хаққини 20 фоизга оширганлигини маьлум қилган. Оммавий ахборот вакилларига бу хабарни изохлаган ташкилот рахбари уларга турли Фонд Форумлар томонидан янги йилдан бошлаб ўз “ставка”ларини оширганлиги бу карорга сабаб бўлганлигини билдирган.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 16-январ Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.