Сатира

12-январ хабарлари
Фонд Форум матбуот хизмати хабари. Кенгаш раиси Гулнора-хонимни Янги йил байрами кунлари бошланган «запой»и чўзилганлиги муносабати билан Фонд Форум расмий сайтини қайта иш бошлаши яна бир неча кунга кечиктирилади. “Запой” тугаши хақида сайт ўқувчиларига хабар қилиниши мўлжалланган.
Х Х Х
Ўзбекистон ахборот агентлиги хабарлар тасмасидан. 14-январ куни нишонланадиган “Давлат химоячилари куни” муносабати билан Мудофа вазирлиги хамда республика Президенти қошидаги Миллий хавфсизлик кенгаши номига қардош давлатлар рахбарлари ва республикада жойлашган дипломатик миссиялар номидан кўплаб табрик телеграммалари келиши кутилмоқда. 12-январ холатига хали биронта табрик келмаган бўлсада, қабул қилиниши мўлжалланган табриклар юртбошимизнинг олиб бораётган тинчликсевар ва оқилона сиёсатининг ёрқин намунаси эканлиги хабарда таькидланади.
Х Х Х
Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилади. Бош прокурор ўринбосари А.Шарафутдиновни хизмат машинаси хайдовчиси пора олаётган пайтда қўлга олинган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, Бош прокурор ўринбосари эса вазифасидан четлатилган. Ушбу холатлар қайтарилмаслиги учун бундан буёғига “қуруғи”ни берувчи фуқаролар бу ишга хайдовчиларга ўхшаш турли воситачиларни аралаштирмасдан келишилган атаганини тўғридан-тўғри прокурорни ўзига бериш тавфсия қилинади.
Хабарларни кузатишда давом этамиз. 12-январ 2013-йил. Тошкент ш. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.