Сатира

Ўзбек модели
8-январ куни Цюрих шахрида Халқаро футбол федерацияси( ФИФА) Ўзбекистонни 2012-йил якуни бўйича “Fair Play” мукофоти билан тақдирлади. ФИФА қарорида ушбу мукофот:

-Президент И.Каримов томонидан футбол ривожига қаратилган юксак эьтибори учун;

–Президент И.Каримов ўзбек футболига рахнамолигининг юксак натижаси эканлиги;

–Президент И.Каримов яратган ривожланишни 5та тамойили туфайли; 

–Президент И.Каримов яратган тараққиётни “ўзбек модели”нинг дунёга ифодаси;

-Президент И.Каримов 2013-йилни “Обод турмуш йили” деб номлагани учун берилгани айтилади.
Х Х Х
Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати қошидаги Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасини ахборот маркази расмий хабари. Яқин кунларда Сох анклавидаги чегара худудида Ўзбекистонлик ва Қирғизистонликлар орасида бўлиб ўтган можаро натижасида 5 киши оғир ахволда шифохонада қолаётганлиги хамда кўплаб иншоотлар вайрон бўлганлиги Президент И.Каримов томонидан яратилган ривожланишни “ўзбек модели”га ва олиб борилаётган тинчликсеварлик сиёсатига ҳеч қандай алоқаси йуқ.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 11-январ Тошкент ш. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.