Саволга жавоб

Отадан ўғил…

САВОЛ׃ Совет адабиётининг жонкуяри бўлган ва мустақиллик келиши билан тавба қилиб, кейин ИАКнинг маддоҳига айланган Озод Шарaфиддиновнинг ўғли Алишер Шарaфиддинов ишдан қувилди. Ҳар хил гаплар айтилмоқда, нега қувилган деб ўйлайсиз?(Жавлон).

ЖАВОБ׃ Алишер Шарафиддиновнинг Бош прокурор ўринбосари вазифасидан олингани сабабини сизнинг саволингиздан сўнг Тошкентдаги танишларим билан боғланиб, билиб олдим. Аслида Алишер Шарафиддинов Каримов командасидаги оддий пешкалардан бири эди, у бир мамлакатнинг Ички ишлар вазири ўринбосари, Бош прокурор ўринбосари, генерал бўладиган даражада лаёқатли эмас, дейишади. Лекин кимни лаёқатли дейиш мумкин?

У отасининг “каромати” билан вазифа олганига шубҳа йўқ. Халқимизда “отадан ўғил, моховдан невара” деган гап бор. Отаси золим Каримов ҳақида “Мустақиллик меъмори” деган китоб ёзиб, “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонини қўлга киритганди. Бу ҳақда унинг тириклигида-2003 йилда ёзгандим ва “Тарихни титратган кунлар” китобида ўқишингиз мумкин. Ҳаётдан ўтиб кетди ва энди у ҳақда гапириш бефойда.

Гап шундаки, Алишер Бош прокурор ўрнига кўз тикиб, баъэи урусзабон журналистлар орқали Интернетга у ҳақда мақолалалар чиқартирган экан. Бу мақолаларни тўплаб, Каримовга олиб борса, “оқсоқол” уни кабинетидан қувиб чиқарибди. Чунки унгача Бош прокурор Интернетга мақолалар қаердан чиқаётганини аниқлаб, отахонига етказган экан. Каримов у тўплаган пулларини топширсин, деб буюрган. Шундан кейин шофери пора билан ушланган. Айтилишича, у бир неча миллион долларни ҳукуматга топширган ва бу видеога олинган экан. Агар ножўя одимлар отса, истаган пайтда қамашлари мумкин. Лекин уни жуда қўрқоқ ва индамай юради, ҳатто отасига ўхшаб, Каримов ҳақида китоб ёзиши ҳам мумкин дейишмоқда.

Булар Тошкентдан олинган “гап”лар. Унинг отасини шахсан танирдим, аммо ўзини шахсан танимайман. Мана, саволингиз баҳонасида у-бу нарса билиб олдик. Қанчалик тўғрилигини вақт кўрсатади. Балки миш-мишдир? Балки Бош прокурорнинг дастидан дод, деб шу йўл билан ундан қутулмоқчи бўлгандир? Балки адолат қидиргандир? Худо билади.

Энди, киноя билан айтганда, у агар китоб ёзиб қолса, китобининг отини “Адолат меъмори” деб қўйсин, отасининг “Мустақиллик меъмори” китобига ҳамоҳанг тушиб, золимбошини юмшатиши мумкин-да! Лекин урусзабон журналистларга Бош прокурор ҳақида мақола ёздирган одам ИАК ҳақида китоб ёзиши анча қийин. Пули ҳам қолмабдики, ёздирса…

Жаҳонгир Муҳаммад.

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Савол сўқмоғи. Bookmark the permalink.