Ҳазил аралаш

10-январ хабарлари
Диққат, диққат!!! Форум ТВ да янги клиплар! Эски Янги йил кунлари таниқли қўшиқчи Гугуша ижросида “Ўзбекистон – Ватаним, Тeliasonera – бойлигим ”, “Соғинсам ўз пулларим – излайин қаерлардан?”, «Йўқолган Бекзодни кўрмадингизми?», «Гибралтарни сен соғинмадингми?”, “Гаяне, ты моя Гаяне!”, “Гулнорбадан”, “Дўст булсанг, ёнимда ёт!” қўшиқларига олинган клиплар илк бор эфирга узатилади. Фонд Форум матбуот хизмати.
Х Х Х
Ўзбекистон Президенти фуқароларни мамлакатга кириш ёки чиқиш тартибини бузганларга нисбатан жиноий жавобгарликни кучайтириш хақидаги қонунларга имзо чекди. Эндиликда мамлакатга ноқонуний кирганлик ёки чиққанлик учун жиноий жавобгарлик илгариги 3-5 йил ўрнига 5 йилдан 10 йилгача муддатни ташкил қилади. Шу билан бир қаторда мамлакатдан умуман чиқиб кетишни истаганларга 4 йилгача, ватандан вақтинча кетишни истаганларга 3,5 йил, мамлакатдан ташқарига хат ёзган фуқарога 2 йил, ўзга давлатдан олган хатларни милисага кўрсатмаганларга эса 3 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 10-январ 2013-йил Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Uzbek. Bookmark the permalink.