Эшитмадим деманглар

7-ЯНВАР ХАБАРЛАРИ
Ўзбекистон республикаси Марказий банки ўзининг омборларида жуда катта миқдорда сақланаётган танга пулларни унумли ишлатиш буйича эьлон қилган танлов-конкурсига таклифлар келиб тушиши давом этмоқда. Хозирча қуйидаги таклифларни ғолиб бўлиши кутилмоқда:
-республика аҳолисини 1 ёки 2 та маошини фақат танга пулларда бериш;
-Бекобод металл комбинатида тангани эрита оладиган замонавий мартен урнатиш;
-Гугуша пулларини барчасини мажбурий танга пулга алмаштириб бериш;
-барча танга пулларни бундай молия тизими яратган катта бошлиқни бир жойига яхшилаб тиқиб жойлаштириш;
Х Х Х
Илгари берилган хабарларга кўра Самарқанд вилояти хокими 3-январ куни вилоят фаоллари билан учрашган. 3 соат мобайнида бўлиб ўтган жонли мулоқатда хоким йиғилганларни кўплаб саволларига жавоб берган. Жумладан Самарқанд кимё заводи 3-цех аппаратчиси Р. Жумақулованинг -“Нега буюк келажак томон кетаябмиз, аммо очмиз?”- деган кинояли саволига вилоят хокими “Сизларни йулда овқатлантириш мажбуриятини давлат олмаган.”,-деб тўла қонли қилиб жавоб берган. Учрашувни тўлик матни “Халқ сўзи” рўзномасини яқин сонларида босиб чиқарилади.
Х Х Х
Швеция ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан охириги кунларда олган “Teliasonera” корхонасини Гугушага пора берганлиги хақидаги текширувларга қаршилик билдирилган бир неча ноталарни қоғоз исроф бўлмаслиги мақсадида Стокхольм марказий бозорида сомса пишириш билан шуғулланадиган Наманганлик фуқаро У. Хамиртурушевга сомса ва пирожка ўрашга ишлатишга бериб юборган. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати ҳабар беради.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 2013-йил 7-январ Тошкент шахри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.