“Туронзамин” почтасидан

“Г О П – С Т О П”
( Ёки Қобил Солиевнинг хурмача қилиқларидан бир лавҳа)
Шикоятчилардан кексагина бир чол, Наманган “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш корхонасининг раҳбари Қобил Солиевнинг ҳизмат ҳонасини ҳассасини дўккиллатганича тарк этаркан, қобулҳонада навбат кутиб ўтирган ўнлаб кишиларга бепарводай: “ Хе, ҳайф-е, сендақа одамга давлат ишончи”-деганича чиқиб кетди. Шикоятчи чолнинг бошлиқ билан ўрталаридаги мунозара унчалик осойишта ўтмагани кўриниб турарди.Қобулҳонада хозир бўлганлар бир-бирларига хадик билан боқиб қўйишди-ю, котибани бошлиқ олдига кириш учун рухсатини кута бошлашди.
Ҳолатни билиш истагида эшикни қия очиб мўралаган котибага Солиев: “ Ҳокимиятга боришим керак. Кутаётганлар аризаларини ташлаб кетаверсин,кўриб чиқамиз”-деб, чап қўлини ўзидан силтаб, четлатиб қўйди. Солиев кўзлари қизаринқираган, чакак томирлари бўртган холда тишларини ғижирлатиб, оромкурсисидан шартта турдида, бориб хона эшигини ичидан беркитиб, ўрнига қайтди. Стол жавонидан олган Арман конягидан биллур қадахни тўлдлириб бир ютимини ҳакалат отаётган ўпқонига ташлади. Бир лахзагина тин олгач, у конякдан яна бир қултум ичди. Қобулига кирган шикоятчи чолнинг Солиев хайдаса ҳам чиқиб кетмай, хиралик билан қилган таъна-ю-дашномлари унга жуда қаттиқ ботган шекилли, икки қадах конякдан кейин ҳам ғазабини босолмай, ўзига ўзи ғулдирай бошлади: “ Олий мажлисгача, Президентгача ёзарамиш. Ҳоҳлаган жойинга ёзмайсанми.Уларни ҳам сен соқолинга ўт тушгур,ялангоёқ, пандавақиларни шикояти, муаммоси деб кўзлари учиб турмагандир. Ёзганинг билан барибир чора кўриш учун шикоятингни ўзимга жўнатишади.Шу оддий хақиқатни ҳам тушинишмайдия, гўллар! Гапини қаранг,” Бировни ҳаққидан қўрқмайсизми?”-дейди.
Ҳали Иттифоқ ҳукм сурган йиллардан бери,қишда иссиқлик умуман бормаган ҳонадонларни эгаларининг зиммасига,мутлақо беасос равишда, осмондан олинган “қарз” суммаларини осдириб қўйсам ҳам менга ҳеч нарса бўлмаган-у, хозирга келиб бу ишим жиноят эмиш. Йигирма йиллардан бери ҳонадонинга исссиқлик бормаса, иссиқ сув ўрнига доим совуқ сув оқиб борса менинг корхонам айбдорми? Ширкатингни раисига осил, хонасалот!Иссиқлик элтувчи қувурларни, анча йил бурун, гўё менинг корхонамни чилангарлари ўзлари қирқиб кетишган эмиш.Иссиқ сув ўрнига совуқ сув юбориб ёки умуман берилмаган сув учун хонадон эгаларини қарздор қилиб қўйиб, ишдаги нўноқлигим оқибатларини мижозлар зиммасига юклаётган эмишман. Эпласанг жойимга ўтириб,хонадонларга иссиқ сув етказиб беришни бир уддала! Кўрамиз ҳолингни ўшанда!
Мана,олдинги йили шаҳар газ таъминоти корхонаси раҳбарлари ҳам ҳонадон эгалари устидан шу тажрибани ўтказишганда анча-бунча нарсалик бўлиб олишган эди.Зиммаларига қарз ёзиб қўйилганларнинг ювошроқ ёки қўрқоқлари асаб бузарлиг-у, сарсонгарчиликлардан безиб, “қарз”ни тўлаверишди. Баъзилари эса хақларини олдиришмади… Тўғри ўшанда газчиларнинг ўзлари ҳонадон эгаларини мажбур қилиб ўрнатилган ҳисоблагичларнинг аниқлигига ишончсизлик билдиришган эди. Шу ҳисоблагич эгаларининг зиммаларига “қарз” ёзишга асос бўлган эди. Улар бу ишни хозир ҳам давом эттиришаяпди. Ҳеч ким,ҳеч нарса дегани йўқ.Бизнинг корхонамиз совуқ сувни бўлса ҳам етказиб турибмиз-ку! Етадида сенларга шу ҳам! Ҳонадонингда совуқ сув билан ёнма-ён иссиқ сув оқиши лозим бўлган қувур мантаж қилинганми? Бўлди! Шуни ўзи сенларни қарздор қилиб, тўлатишга кифоя. Энди ширкатингни ҳам ҳеч қандай далолатномаси ўтмайди.Қон йиғлаб юраверасанлар.Корхонамда ҳонадонлардан пул йиғадиган ҳодимларимни ойлик маошларини ҳам ўша, асли бўлмаган “қарз”ларингни яримини тўлаш эвазига бераман. Менинг ҳам бошқа йўлим йўқ. Сенлар қайдан тушинардинг буни.
Миясини еган чолнинг даъволарини қара-я! Инқилоб қилмоқчи бўлибдиларда. У кишини айтишларича, иссиқ сув қувурларини очиқликдаги қисмлари ўралмай қолганича мавсумга кирибмиз.Бундай холатда юз йил иситилса ҳам ҳонадонларга исссиқ сув эмас, хатто илиқ сув ҳам етиб бормас эмиш.Балки шундайдир. Неча километрлаб иссиқ сув йўлларидаги қувурлар,Иттифоқ даврида қурилганида бир ўралган экан. Энди у қувурларнинг устини ўрайдиган бўлсак бизларни чўнтакка нима тушади? Корхона фолиятини қишги мавсумга тайёрлаш баҳонасида сарфланган маблағларни суммаси анча катта.Озгинагина масофага ҳам иссиқликни Россиядагидек 60 градусдан юқори даражада етказиб бериш учун қувурларни обдон ўраб чиқиш керак. Бу бизнинг ташкилотимиз учун ҳудди туя ҳаммомни орзу қилгандек гап. Яна нимани хоҳлардинг чол? Хоҳласанг шу, хоҳламасанг отамдан нарига! Прокуроринг ҳам, судинг ҳам ўзим. Касал ортиришдан, емаган сомсага пул тўлашдек қарзингни тўлашдан бошқа нарсага эриша олмайсан. Юқоридаги “тоғ”ларим, “ака”ларим бор экан, менинг мушугимни ҳеч ким пишт дея олмайди. Кўрамиз, ким зўр чиқаркин, сен яланг оёқларми ёки аканг қарағай Қобил Солиевми?”
Солиевни ҳаёлига бирдан Муқимийнинг “Танобчи”ларидаги:
…Ўт қўюбон куйдирадиган ўзим,
Ҳокиминггу,ўлдирадурғон ўзим.
Ҳох танобингни ду чандон қилай,
Ҳох карам бирла бошингни силай.
Солиев: ”Бундан юз йиллардан кўпроқ бурун ёзилган шоирнинг ўша иборалари менинг тилимдан ёзилган экан-ку” деб, конякдан яна қадахни тўлдириб қуйиб ичди-да,хона эшигин очиб, жаҳл билан ташқарига йўл олди.Уни чойҳонада ўзига ўхшаган ошналари кутиб турарди.

Қурбон Ҳайитов
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаоли.
Мустақил журналист.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.