Таҳлил

ЎЗБЕКИСТОН: БУГУН ВА ЭРТАГА
КАРИМОВ ФЕНОМЕНИ
2013 йил январ ойининг охирида Ислом Каримов ўзининг 75 ёшини нишонлайди, сентябр ойида бўлса мамлакатимиз мустақилликга эришганига 22 йил тўлади. Шубхасиз Каримов мутлоқ ҳукмронлик қилган бу давр тарихда қатор иқтисодий ва сиёсий беқарорликлар билан эсга олинади. Аммо шундай омиллар борки, улар нафақат Каримов хукмронлиги даврида, балки Каримовдан кейин у яратган “сиёсий машина” фаолият олиб борадиган даврда ҳам ўзгармасдан қолаверади. Афтидан Каримов режими ва унинг барқарорлигини таъминловчи бу омиллар бир-бири билан симбиотик таъсирга эга – яъни Каримов режими даврида бу омиллар ўзгармайди ва аксинча, бу омилларнинг сақланиб қолиши Каримов режимининг узоқроқ хаётда қолишига хизмат қилади. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

“Г О П – С Т О П”
( Ёки Қобил Солиевнинг хурмача қилиқларидан бир лавҳа)
Шикоятчилардан кексагина бир чол, Наманган “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш корхонасининг раҳбари Қобил Солиевнинг ҳизмат ҳонасини ҳассасини дўккиллатганича тарк этаркан, қобулҳонада навбат кутиб ўтирган ўнлаб кишиларга бепарводай: “ Хе, ҳайф-е, сендақа одамга давлат ишончи”-деганича чиқиб кетди. Шикоятчи чолнинг бошлиқ билан ўрталаридаги мунозара унчалик осойишта ўтмагани кўриниб турарди.Қобулҳонада хозир бўлганлар бир-бирларига хадик билан боқиб қўйишди-ю, котибани бошлиқ олдига кириш учун рухсатини кута бошлашди. Continue reading