Сиёсий сатира

Эртанги кун хабарлари
Фонд Форум кенгашининг расмий хабари. Фонд Форумнинг сайтида ташкилот номидан ҳаят раиси ўзбек ҳалқини Янги йил билан табрикламагани учун барча юртдошлардан узр сўраймиз. Ўтган йилнинг охириги 2 куни мобайнида раис-хоним тунгги клубдан чиқишга ҳоли бўлмаганини хамда раисамизни бундай байрам ёки хайит табрикларига фаросати бироз етишмаслигини тўғри қабул қиласизлар деган умиддамиз.
Кенгаш ҳаяти. 4-январ 2013-йил Тошкент шаҳри.
Х Х Х
Диққат! Шошилинч хабар! Узбекистон Марказий банки республика ахолисига чет эл валютасини бемалол айрибошлади! 2013-йилнинг 1-январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролани ўзларига тегишли бўлган чет эл валютасини бемалол сотиш ёки сотиб олишлари мумкин. Марказий банк ўрнатган тартибга биноан валюта алмаштирмокчи булган фукаролар ўзлари яшаётган шахар ёки туманга энг яқин булган чегара пунктидан Қозоғистон худудига ўтиб истаган валюта алмаштириш шахобчасида истаган миқдорда чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотишлари мумкин. Бу ҳақида Марказий банк ахборот маркази хабар тарқатган.

Хабарларни кузатишда давом этамиз. 4-январ 2013-йил. Тошкент шаҳри. М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.